Марафонда партиядошлар ҳам фаол иштирок этди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: БУХОРО

Бухоро шаҳрида “Мен соғлом турмуш тарафдориман” шиори остида юриш бўйича марафон ва “Бухоро” спорт мажмуасида оммавий бадантарбия ўтказилди. Марафонда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов, вилоятдаги таниқли эстрада хонандалари ва кино актёрлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ходимлари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда партиямиз ходимлари, депутатлар ҳам иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтган йилнинг 18 декабрида “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Унга кўра, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини оширишни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш масалалари мақсад қилиб олинган. Албатта, қарор ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида юриш бўйича марафон ва “Бухоро” спорт мажмуасида оммавий бадантарбия барчани бир мақсад сари бирлаштирди, соғлом турмуш тарзини шакллантирди.

Ўн минг нафарга яқин марафон қатнашчилари Бухоро нефть ва газ саноати коллежидан “Бухоро” спорт мажмуасига бўлган масофани босиб ўтишар экан, мажмуада эса бадантарбия машқларини ўтказишди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев соғлом турмуш тарзининг аҳамияти хусусида сўз юритиб, эндиликда бу каби тадбирларни кенг қамровда ва доимий тарзда ўтказиб турилишини таъкидлади.

— Ташкил этилган марафонда барча партия ходимларининг иштироки уларнинг соғлом ҳаёт фаолиятини ривожлантирди. Бу сингари спортга тарғиб этувчи марафонларнинг ташкил этилиши барчамизнинг жисмоний фаоллигимизни оширади. Энг қувонарлиси, соғлом фикрлай олиш қобилиятини ўстиради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан холи, чиройли ва бахтли яшаш омилидир.

— Марафондаги иштироким менга икки карра куч-қувват берди. Албатта, унинг ташкил этилганлиги бизнинг соғлом ҳаёт кечиришимиз, ўз ҳаётимизга эътибор билан ёндашишимиз учун туртки берди, - дейди Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Ҳафиза Тўхтаева.

Партиядошларнинг марафондаги фаол иштироки уларнинг яшаш тарзи ҳамда соғлом ҳаёт тизимини янада шакллантирди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!