Тил - миллат кўзгуси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат
Viloyat: ФАРГОНА

"Жуда бой, чиройли тилимиз бор. Бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр, туйғу, ҳолат йўқ!". Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу сўзлари ҳар бир юрдошимизда ўзбек тилига бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада юксалтиради. Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Тил нафақат муомала воситаси - балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

Шу ўринда айтиш мумкинки, яқиндагина ижтимоий тармоқларда рус тилига расмий мақом бериш тўғрисидаги бир гуруҳ мурожаатчиларнинг таклифлари аксарият юртдошларимизнинг норозиликларига сабаб бўлди. Фарғона давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўтган очиқ мулоқотда айни мавзуда сўз борди. Унда миллийлигимизни асрашда тил муҳим восита эканлигини, ўзга тилларнинг унга аралашиши маънавиятимизга жиддий зарар этказиши таъкидлаб ўтилди.

Мухторали Зокиров, ФарДУ доценти;

— Юртимизда барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ривожланиши учун имкониятлар яратилган. Оммавий ахборот воситалари ҳам турли тилларда юритилади. Мактабларда дарс машғулотлари турли тилларда олиб борилади. Шундоқ ҳам халқаро тил бўлган ва кўпгина юртдошларимиз яхши биладиган рус тилига давлат тили мақоми берилишига эса ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Бу ўзбек тилшунослигида жиддий муаммоларга олиб келади. Аксинча, биз ўзбек тили мавқеини янада оширишимиз, уни интернет тилига айлантиришимиз, дунёнинг турли давлатларида ўзбек тили марказларини ташкил этишимиз керак. Боиси жаҳонда 250 яқин мамлакат бор. Аммо 90 тадан зиёд тилгина давлат тили мақомига эга ва уларнинг ичида ўзбек тили ҳам бор. Ўзбек тили давлат тили мақомига эга эканлиги бизнинг бахтимиз. Ёшларимиз буни яхши тушунишлари, билишлари керак.

Чиндан ҳам, тил - миллат кўзгуси. Шу маънода она тилига бўлган ҳурмат-эҳтиром айни пайтда инсоннинг ўз қадрини ҳам юксалтиради. Бундайларни ватанпаравар, миллий анъана ва қадриятларга садоқатли шахс сафатида баҳолайдилар. Ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти ҳам тилнинг софлигини асраш, ёшларда кучли фуқаролик позицияси, давлат тили, расмий тил тушунчаларига тўғри муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳамлаш каби эзгу мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!