Сардорбек Ҳатамов “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Пастдарғом автомобиллар ва йўллар касб-ҳунар коллежида туманимиздаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда туманимиздаги 12 та касб-ҳунар коллежининг иқтидорли ўқувчи-ёшлари, партиянинг туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.  

Иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлари, “Ўзбекистон “Адолат” СДП менинг тасаввуримда” мавзусидаги чиқишлари билан ўзларининг билимларини синовдан ўтказишди.

Пастдарғом ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сардорбек Ҳатамов “Адолат билимдони” деб топилди ва вилоят босқичига йўлланма олди. Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳамраева Маҳлиё ва Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Усмонова Ойбарчинлар 2-ўринга муносиб деб топилди.

Маҳлиё Ҳамраева, иштирокчи;

– Шу каби кўрик-танловлар сони янада кўпайса, маҳаллаларда “Адолатли маскан” мавзусида амалий семинарлар ташкил қилинса, Партия ва таълим муассасалари ҳамкорлигида ҳафтанинг бир кунини “Адолат куни” деб белгиланса, ушбу кунда партия фаоллари, “Ёш адолатчилар қаноти” ёш аъзолари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил қилинса ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ошишига кенг йўл очилар эди.

Пастдарғом ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Камола Напасова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати кўрик-танловда ҳар бир иштирокчининг чиқиши, саҳнада ўзининг тутиши, сиёсий билимларини адолатли  баҳолаб боридилар.

Туман Кенгаши депутати Гулфинисо Қўчқарова партия томонидан бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши ёшлар ўртасида фаол, қатьий ҳаётий позиция, кенг дунёқараши ва чуқур билимларга эга бўлган ёшларни тарбиялашда ҳамда ҳуқуқий билимларини янада бойитишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида фикр билдирди.

Танлов сўнгида барча иштирокчиларга партия туман Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳамда  бадиий китоблар жамланмаси топширилди.

Тоҳир ЎСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши

 “Ёш адолатчилар қаноти” раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!