“Китоб челленж”: хайрли ташаббуснинг кечи бўлмайди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Ёшлар қаноти
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман Кенгаши фаоллари саъи – ҳаракати билан молия иқтисод коллежи мажлислар залида Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус тарғиботига бағишлаб учрашув ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, педагоглар ва ёшлар қатнашди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпова, партиянинг туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Фарид Базаровлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари таклифи асосида ёшларни маданият, санъат, спортга жалб этиш маънавиятини янада юксалтириш мақсадида китобхонликни кенг тарғиб этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳлари тузилганлиги ҳақида фикр юритдилар. Айни пайтда ташкил этилган ушбу ишчи гуруҳлари ёшлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш, китоб мутолаасини кучайтириш, компютер саводхонлиги ва спорт тўгараклари ишини жонлантириш, кутубхоналардаги китобларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, чекка ҳудудларда китоб дўконлари очиш, уй бекаларини ижтимоий фойдали мехнатга жалб этиш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошираяпти.

Тадбир савол жавоблар асосида қизиқарли уюштирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов ва бошқа мутахассислар ёшларни қизиқтирган кўпдан-кўп саволларга батафсил жавоб қайтардилар.

Шу куни партиянинг Ғузор туман Кенгаши раиси Камолиддин Камолов тумандаги ўзи таълим олган 72 – сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига совға тариқасида китоблар жамланмасини тақдим қилди.

Шунингдек, партия фаоли, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпованинг ўзи таълим олган 2 – сонли умумтаълим мактабига ташрифи ҳам ғоят таассуротларга бой бўлди. Дастлаб депутат ҳурматли Президентимиз ташаббусини қўллаб қувватлаб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан дилдан суҳбат уюштирди. Учрашувда педагогик жамоани ўйлантириб келаётган йўл, боғча, суюлтирилган газ балон билан боғлиқ муаммолар депутат аралашуви билан шу ернинг ўзида ҳал этилди. Нодира Рўяпова ҳам юртимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар томонидан ўзлари ўқиган таълим масканларига китоблар совға қилиш анъанага айланганлигидан руҳланиб, ўзи таълим олган мактабга китоблар тўпламини байрамона тарзда совға қилди.

Партиянинг Дехқонобод тумани Кенгаши раиси Жовли Сатторов ҳам тумандаги ўзи таълим тарбия олган Уйғун номли умумтаълим мактаби кутубхонасига энг яхши китобларни совға қилди.

Шу куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси Сирожиддин Рауповнинг ҳам ўзи ўқиган Қарши шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва педагоглари билан уюштирган ижодий кечаси қизғин савол – жавобларга бой бўлди. Партиядошимиз Сирожиддин Раупов ўзи ўқиган мактабга энг сара китоблар жамланмасини тақдим этди. Учрашув иштирокчилар қалбида илиқ таассурот уйғотди.

Нодир ИСОМОВ,

Партия фаоли

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!