Дилфуза Собирова: маънавият бор жойда ҳар қандай таҳдид ортга чекинади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Мустақилликка эришилган дастлабки йиллардан республикамизда халқимиз маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Юксак маънавият ҳар қандай ички ва ташқи маънавий таҳдидларни енгади. 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир дадил қадам бўлди. Мазкур хужжатда соҳада таъсирчанликни ошириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Маънавият ва маърифат Кенгашига оила, маҳалла, таълим муассасаси ва меҳнат жамоалариди ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш баробарида соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш вазифаси юклатилди.

Қарор билан ибратли фаолияти учун давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари учун “Маънивият фидойиси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ўринли таклиф. Бу ҳар биримизни фидойиликка, жамоатчиликни ўз ортимиздан эргаштиришга ундайди. 

Албатта, биз халқ вакиллари бўлган маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклатилади. Жамоатчилик орасида, биринчи навбатда оилаларда маънавий муҳитни ўрганиб бориб, давлатимизнинг бугунги сиёсатининг асл мазмунини фуқароларга етказиш мақсадга мувофиқ. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг қонун устуворлигига қаратилган лойиҳалари ижросини таъминлаш лозим. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтирииш орқали уларда ватанпарпарликни ошириш билан бирга қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга эришилади.

Биз халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутатлари юқоридаги қарордан келиб чиқиб, “Менинг юртим-менинг бахтим” шиори остида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказшга қарор қилдик. Бу тадбирлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, она Ватан тушунчасини ёшлар онгига сингдириш ва эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дилфуза СОБИРОВА,

Халқ депутатлари

Асака туман кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!