“Китоб челленж”: сафдошимиз ўзи ўқиган мактабга бадиий китоблар тўпламини совға қилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Президентимиз ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоблар совға қилди. Депутат Қизларшой Раҳматова ёшлар билан мулоқоти давомида, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Депутатимиз мактабда ўтказилган китоблар кўргазмасида ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати давомида китоб-инсон учун энг яхши дўст, масалаҳатчи, энг яқин ҳамроҳ эканлиги, олимларимиз ҳар бир киши бир кунда камида 30 саҳифа китоб ўқиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтишганини эътироф этди. Китоб мутолааси инсонни комилликка етаклашини таъкидлади. Тадбир сўнггида мактабнинг бир гуруҳ фаол китобхон ўқувчиларига бадиий китоблар тақдим этилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!