Депутат сўровига вақтида жавоб бериш шарт


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: АНДИЖОН

Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги иш фаолияти якунига бағишланган йиғилишда халқ вакилларининг фаолияти танқидий баҳоланган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан сайловчилар орасига кириб бориш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида ечимини топишга кўмаклашишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш шарт қилиб қўйилганди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳининг ўтган даврдаги фаолиятини қандай баҳолаш мумкин? Депутатлар ўз олдига айни шу саволни қўйдилар.

Халқ вакиллари биринчи навбатда ҳафтанинг бир кунини “Депутат ва сайловчи” шиори остида ўз сайлов ҳудудларида ўтказмоқда. Бу мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида, сайловчиларнинг ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорлик ижобий самара беряпти. Жамоатчилик фикрини ўрганишдан тортиб жамоатчилик билан ўтказилаётган давра суҳбатлари фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилаётгани эътиборли.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ вакиллари фаолиятида “Депутат сўрови” алоҳида ўрин эгаллайди. Бу билан маълум бир масала ижрога йўналтирилади, назорат йўлга қўйилади. Улар учун бу ишончли йўл.

Йилнинг ўтган даврида 18 та депутатлик сўрови чиқарилди. Шундан 16 таси ижобий ечим топган бўлса, 2 таси ҳамон жавобини кутяпти. 

18-Маркаюз сайлов округидан сайланган депутат Феруза Мадиярова сайловчиларнинг доимий суянчига айланган. У январь-апрель ойларида 45 нафар сайловчиларни қабул қилиш баробарида, масъул ташкилотларга 8 та депутатлик сўрови билан чиқди. 

Туманда эндокринология касаллигига чалинган беморларни ётиб даволанишлари учун имконият йўқ. Айни шу масалани ўрганиб, туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида алоҳида бўлим очиш таклифи билан чиқди. Натижада 20 ўринли даволаш бўлими ташкил этилди.

Жой ҳал бўлгач, таъмирлаш ва керакли дори-дармонлар борасида муаммо юзага келди. Бу масалада туман молия бўлимига шу йилнинг 1 март куни Депутатлик сўрови билан чиқди. Бироқ ҳалигача жавоб йўқ.

Маркаюз МФЙда яшовчиларни ичимлик сув таъминотидаги узилишлар қийнаётганди. Ф.Мадиярова масалани ўргангач, туман “Сувоқава” корхонасига мурожаат қилди. Аниқланишича, қувурлар эскирган, алмаштириш зарур.

Соҳа мутахассислари депутат аралашуви билан масалага эътибор қаратдилар. Айни кунларда янги қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли бундан хурсанд.

- Маҳалланинг ободлигига кўчаларда йиғилган маиший чиқиндилар соя солаётганди,- дейди Ф.Мадиярова.- “Тоза ҳудуд” корхонасига қилган мурожаатим муаммонинг ечимига йўл очди. Белгиланган вақтда автомашиналар аҳоли хонадонларидан чиққан маиший чиқиндиларни олиб кетяпти. Бу тозалик ва саломатликнинг гарови.

Худойберди Расулов 1995 йилда туғилган, вақтинча ишсиз. Шу ҳудуддан сайланган депутат Дилфуза Собирова бу масалани ўз назоратига олди. Бўш иш ўринларини ўрганиб, Худойбердига таклиф қилди. Натижада у УзДонВонг корхонасига ишга жойлашди.

- Ўз ишимдан хурсандман,- дейди Х.Расулов.- Бизнинг вакилимиз сифатида депутатлар муаммоларни ўрганиш билан чекланмай, ечимини топяпти. Бу уларга бўлган ишончимизни оширмоқда.

Ўзбекистон МФЙ, Юқори Асака кўчасидаги 250 метр масофадаги йўлнинг таъмирталаблиги йўловчиларга қийинчилик туғдирмоқда. Уни таъмирлашни масъул ташкилотлар унутган кўринади. Фуқаролар мурожаати асосида бу борада Д.Собирова туман ҳокимлигига Депутат сўрови билан чиқди. Орадан 2 ой ўтди. Бироқ натижа йўқ. Бу айни вақтда ижро интизомининг бузилаётганини ҳам кўрсатади.

Юқоридаги каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Асосийси, халқ вакиллари сайловчилар нафаси билан яшамоқда. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ечимини топишга кўмаклашиш уларнинг доимий вазифасига демакдир.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!