Мақсадимиз — халқ фаровонлиги


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ФАРГОНА

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари она юртимиз Фарғонанинг ҳар тамонлама ривожланиши ва юксалишига замин яратди. Халқимиз ибораси билан айтганда Юртбошимизнинг ташрифи файз ва баракани олиб келди.

Барчамизга яхши маълумки, инсон саломатлигидан азизроқ ва қадрлироқ неъмат йўқ. Зеро, ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсон жамиятнинг олтин заҳираси ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимиз Президенти ва ҳукуматимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир соҳада пешқадамликни қўлдан бермаган фарғоналиклар бу борада ҳам ислоҳотларнинг энг олдинги сафида бўлдилар. Фарғона шаҳрининг марказида Жанубий Корея мамлакати билан ҳамкорликда қуриб, ишга туширилган «Listem-Fergana» қўшма корхонаси юқоридаги фикримизнинг исботи бўлиши мумкин. Юртбошимизнинг мазкур қўшма корхонага ташрифлари меҳнат жамоасини янада руҳлантириб юборди. Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур қўшма корхонада рентген асбоб-ускуналари ишлаб чиқарилади. Бу нафақат юртимиз, балки минтақада юқори технологияли тиббий техника тайёрлайдиган ягона завод ҳисобланиши билан диққатга сазовордир. Корхона лойиҳасининг умумий қиймати 8 миллион доллар бўлиб, йилига икки турдаги 300 дона рентген аппарати ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Биринчи босқич доирасида 35 киши иш билан таъминланган. Йил якунига қадар яна юзга яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда тўғри ташхис қўйиш муҳимлигини, тиббий жиҳозларни юртимизда ишлаб чиқариш ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан яхши натижа беришини алоҳида таъкидлаб, келгусида корхонада маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ходимлар малакасини юксалтириш бўйича ўзларининг қимматли таклиф ва маслаҳатларини бердилар.

Шу билан биргаликда Президентимиз ўз ташрифлари чоғида кўп йиллик меҳнат ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган нуронийларимизнинг жамиятимизда тутган ўрни ва обрўси хусусида, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни фаровон ҳаётга бўлган қизиқиш ва салоҳиятларини янада кучайтириш, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимиз учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиш, у хоҳ янги иш ўрни хусусида бўлсин, хоҳ жиноятчиликни олдини олиш йўналишида бўлсин барча-барчасига биз депутатларни огоҳликка ва даҳлдорлик ҳисси билан фаолият олиб боришга чорладилар.

Шу билан биргаликда Президентимиз вилоятимиз фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда вилоятимизда амалга оширилган амалий ишларни бирма-бир таҳлил қилдилар ва ҳали олдинда бажарилиши зарур бўлган вазифалар, ўз ечимини кутиб турган масалалар хусусида ҳам қимматли маслаҳатларини бериб ўтдилар.

Халқимиз эртага эмас, бугунги кунда яхши яшашга ҳақли эканлигини, шунинг учун кечаги кун билан яшаб бўлмаслигини уқтирдилар. Олдимизда турган қатор вазифаларни санаб ўтдилар, яъни саноатни, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратилиши, бу эса ёшларимизни, аёлларимизни, айниқса чет давлатларга иш излаб чиқиб кетаётган фуқароларимизнинг ўз оиласи бағрига қайтиб келиши имкониятини яратиб бериши, ёшларимиз тарбияси эса асосий масала эканлиги, уларни маънавиятга, спортга, китобхонликка жалб қилиш масалалари кун тартибидаги энг долзарб муаммолар эканлигини таъкидлаб, вилоятда фавқулотда ҳолат эълон қилдилар.

Мазкур вазифаларни ҳаётга изчил тадбиқ этишда биз депутатлар доимо олдинги сафда бўлишлигимизни яна бирбор англадик. Бу ишда Президентимизнинг ўзлари бизга яққол намуна бўлаётганликлари алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ташриф ва учрашувлар чоғида Юртбошимиз бошчилигида эзгу ишларни амалга ошираётган халқимизнинг эртанги куни порлоқлигига яна бир карра амин бўлиб, шукроналар келтирдим.

Манзурахон САЛИМОВА,

Халқ депутатлари

Фарғона вилоят Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!