Сайилтепа ва Сариқипчоқ маҳалла фуқаролари мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг ижросини таъминлаш, фуқароларни қийнаётган масалаларга ечим топиш бугунги кунда барча давлат ва жамоат ташкилотлари олдидаги устувор вазифалардан ҳисобланади.

Самарқанд вилоятида ҳам вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, жойларда ечимини кутаётган муаммоларни ўрганиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш, одамларнинг яшаш шароитлари, ўй, кайфиятлари билан танишиш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб борилмоқда, аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг кўпчилиги мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиб келинмоқда.

Ишчи гуруҳи таркибига киритилган партиямиз фаоллари, депутатларининг бу галги ташрифи Булунғур туманидаги Сайилтепа ва Сариқипчоқ маҳалла фуқаролар йиғинига бўлди.

Мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан асосан бандлик, йўл, газ таъминоти борасида мурожаатлар келиб тушди.

Азизбек Бўрибоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

– Аҳоли билан мулоқотлар чоғида амин бўлдимки, бугун одамларнинг дунёқараши, ҳуқуқий саводхонлиги анча юқори, атрофида кечаётган жараёнларга бефарқ эмас, ҳудуднинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш дастури борасида билдираётган фикр ва мулоҳазалари, таклифлари айнан шундан дарак беради.

Инобат Ҳасанова, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати:

– Ишчи гуруҳи ташаббуси билан Сариқипчоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги мулоқот чоғида газ баллонларига эҳтиёжи бўлган 11 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. Бандлик борасида мурожаат қилган фуқаролар туман бандликка кўмаклашиш марказига йўналтирилган бўлса, баъзи муаммолар юзасидан депутатлик сўровлари чиқаришни режалаштирдик.

Дилафруз Турдимуродова, Сариқипчоқ маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси:

Кунлар совий бошлагани учун газ баллонларга ҳар қачонгиданда эҳтиёжимиз катта эди, раҳмат мурожаатимизни тинглаб, бугуннинг ўзида газ баллон олишга эришдик.

Бу каби мулоқотлар аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини ортишига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бу эса биз адолатчиларни аҳоли мурожаатларига ечим топишда ҳамиша ташаббускор ва фаол бўлишга ундайди.

АЗИЗ ХАИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!