Ўзбекистон Республикаси Президенти Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси раҳбарини қабул қилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни "Ўзбекистон нефти ва гази" халқаро кўргазмаси тадбирларида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизда бўлиб турган «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатимиз нефть-газ тармоғида етакчи бўлган ушбу Россия компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди. 

Бугунги кунда "ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Ўтган йил апрель ойида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳа қувватига чиқди. "Ҳовузак" ва "Шоди" конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда «ЛУКОЙЛ» компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Вагит Алекперов Президентимизга самимий қабул ва қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

"ЛУКОЙЛ" компанияси раҳбари Ўзбекистон билан нефть-газ тармоғида узоқ муддатли ва кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!