Оила – жамиятнинг мустаҳкам қўрғони


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри Кенгаши томонидан Бухоро давлат университетида “15-май Халқаро оила куни” муносабати билан партиянинг “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида “Оила – жамиятнинг мустаҳкам қўрғони” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, фаоллар, мутахассислар, ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбатидан мақсад ёшларни оилага тайёрлаш, оила психологияси, бўлажак турмуш ўртоқнинг масъулияти, ота-онанинг оиладаги вазифалари, энг муҳими, оилани мустаҳкамловчи соғлом турмуш тарзи ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, вилоят Репродуктив саломатлик маркази директори Нодир Холова оилада репродуктив саломатликни мустаҳкамловчи омиллар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир ўғил-қиз никоҳ қуриш остонасида турар экан, аввало, тиббий кўрикдан ўтиш тизимига аҳамият қаратиши лозимлигини таъкидлади. Айнан тиббий кўрикнинг қай даражада инсон ҳаётида аҳамиятли эканлиги ва хоҳ у эркак ёки аёл бўлмасин, доим соғлом турмуш тарзига эътибор қаратиб келиши лозимлигини айтиб ўтди.

Оила жамиятнинг бир бўғини экан, барчамиз ана шу бўғинни мустаҳкамловчи шахс бўлишимиз лозим. Партия ташаббуси ҳамда депутатнинг бевосита биз билан олиб борган мулоқоти оилага нисбатан эътиборимизни янада юксалтирди. Айниқса, тиббий кўрик билан боғлиқ маълумотлар тиббий маданиятимизни оширди, - дейди суҳбат чоғида таълим даргоҳининг қатор талабалари.

Давра суҳбати якунида ёшлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар қайд этиб борилди, шу билан бирга улар барча саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди.

Жасур ЖУМАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!