Президент Хонобод сиҳатгоҳини бориб кўрди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Сўлим табиати билан машҳур Хонободда бир пайтлар қурила бошлаган санаторий қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга келиб, уни ободонлаштириш, аҳоли дам олиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ўтган йили бу ерда 180 ўринли замонавий сиҳатгоҳ ишга туширилди. Даволаш бинолари, стандарт, яримлюкс ва люкс хоналар, 6 та апартаментда барча шароитлар яратилди. 

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган ушбу маскан тоза ҳавоси ва шифобахш суви билан нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган. Минерал ванналар, физиотерапия, электрофорез, гальванизация, игна билан даволаш, стоматология, косметология, галотерапия йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари санаторийда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Энди ушбу тоғли ҳудудда енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу хизматлар нархини камайтириб, қамровни кенгайтириш, яна кўплаб одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.

Шу ерда Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хонободлик фаоллар, нуронийлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!