Партия Кенгаши депутатдан нимани кутаяпти?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Депутат-чи? Муносабатлардаги ўзаро ишонч ва ҳамкорлик жамоатчилик назорати самарадорлигини таъминлашга хизмат қиляптими? Бугун-чи? Партия Кенгашининг депутатлик гуруҳлари билан муносабатлари кутилган натижаларни бераяптими? Ҳамкорликни янада кучайтириш, партия дастурий вазифалариниг ижросини тўлақонли таъминлаш учун яна қандай имкониятларни ишга солиш лозим?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг партия туман, шаҳар Кенгаши, депутатлик гуруҳи раислари билан ўтказган йиғилиш шу масалаларни муҳокама қилишга, танқидий хулосалар чиқаришга, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланди. Тадбирда жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида партия вилоят, туман ва шаҳар кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишларга танқидий таҳлил этилиб, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифаларга эътибор қаратилди.

Вилоят партия Кенгашининг раиси Муҳиба Бабабекова партия дастурий мақсадига мос ва ваколатга муносиб фаолиятни, қатъият ва ишчанликни ошириш лозимлигини таъкидлаб, шундагина электорат сиёсий кучнинг режаларини кўпроқ кўллаб-қувватлайдиган ва ҳар битта ташаббусидан манфаат топадиган бўлишини қайд этиб ўтди.

Азизбек Бурибоев, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари;

— Бугун ортга назар ташлаб, фаолиятимизни таҳлил қиладиган бўлсак, сайловчилар ишончини нечоғлик оқлай олганимиз, берган ваъдаларимиз устидан қанчалар чиқа олганимиз яққол намоён бўлади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, партиянинг баъзи туман, шаҳар Кенгашларимиз, депутатлик гуруҳларимиз ҳар доим партиямиз дастурий ғояларини вакиллик органларида туриб ҳимоя қилиш ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, мутасадди идоралар ҳисоботларини эшитишда қониқарли натижаларга эриша олдик деб айта олмаймиз.

Тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятига доир камчиликлари ҳам тилга олинди.

Жумладан, ўтган давр мобайнида туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ишларига етарлича жалб қилинмаётгани, “Аёллар қаноти” Кенгашларининг Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ижтимоий шериклик муносабатлари ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмагани айтиб ўтилди, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва таклифларини берди. 

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган масалаларнинг аксарияти ўз аксини топаётганлиги бизнинг сайловчилар олдида берган ваъдаларимизни рўёбга чиқаришга имконият яратмоқда, бу эса бизни қувонтириши билан бирга улкан масъулиятлар юклайди.

Шу боисдан, фаолиятимизни қайтадан кўриб чиқиб, бевосита халқ билан мулоқот ўрнатишда ҳамда Давлат дастурининг ижросини таъминлашда партиянинг иштироки юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, демократик ўзгаришлар жараёнларида сайловчиларнинг ишонган вакили сифатида давлат бошқарувида, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий вазифаларни ҳал этишда партиянинг, унинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг таъсирини ошириш лозимлигига алоҳида тўхталиб депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар, фикр мулоҳазалар илгари сурилди.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!