Когонда сафдошларимиз сони кўпайди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: БУХОРО

Партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этишда бошланғич партиянинг ўзига хос ўрни бор. Когон туман Кенгашида жами 1367 та аъзо 33 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган бўлиб, куни кеча сафдошларимиз сони туманда 12 тага, бошланғич партия ташкилотлари эса яна биттага кўпайди.

Партия туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева ҳудуддаги “Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлганида партия хайрихоҳларини бирлаштирди. Албатта, дастлаб уларга партиянинг сайловолди дастури, лойиҳалари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда депутатлар фаолияти хусусида тўхталиб ўтди.

Партия фаолларининг аксарияти 12-умумтаълим мактаби педагог-ходимлари бўлиб, уларнинг сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданияти оширилди.

Партия томонидан ташкил этилган қатор тадбирларда фаол иштирок этганман. Албатта, сиёсий ўқувлар, олиб борилаётган ўрганишлар нафақат мени, балки бошқа партия хайриҳоҳларини ҳам қизиқтирар эди. Айниқса, тарғибот-ташвиқот доирасида ўтказилган тадбирлар маҳалла аҳлининг сиёсий қарашларини шакллантирди. Ҳуқуқий тарбия мактабини яратишда хизмат қилди, - дейди БПТ раиси, 12-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Феруза Насруллаева.

Партия аъзоларига туман Кенгаши раиси томонидан аъзолик билетлари топширилди.

Фозил САЛИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Когон туман Кенгаши ижрочи котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!