Партия томонидан истеъдодли ёшлар учун стипендия жорий этилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Ёшлар қаноти
Viloyat: ХОРАЗМ

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “Юксак ҳуқуқий маданият — тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, мазкур олийгоҳнинг профессор ўқитувчи ва талабалари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори Рашид Рўзибоев кириш сўзи билан очиб берди ҳамда олиб борди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим эканлигига тўхталиб ўтди. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги қайд этилди.

Савол-жавоб ва фикр мулоҳазаларга бой бўлган тадбир сўнгида истеъдодли ўқувчи ва талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида партиянинг вилоят Кенгаши томонидан партия стипендияси жорий этилгани ва шу олийгоҳда таълим олаётган дастлабки стипендия соҳибаси маълум қилинди.

Насиба Каримова, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали педиатрия йўналиши 2-курс талабаси, партия стипендияси эгаси.

Бугунги тадбир давомида сиёсий ва ҳуқуқий билимларимизни бойитдик. Айниқса, партиянинг стипендиясига лойиқ деб топилганим, жамиятда ўз ўрнимни топиш ва олдимга қўйган режаларимни амалга ошишида рағбат бўлди. Партиядан миннатдорман.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!