Китоб челленж: партия раиси ўринбосари мактабга ўзи учун энг қадрли китобларини совға қилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти

Одамзод яшар экан ҳамиша маънавий озуқага эҳтиёж сезади. Шу боисдан ҳам юксак бадиий савияли, эзгуликка чорловчи, яхшилик йўлида хизмат қиладиган асарлар, маданият дурдоналари асрлар ўтсада ўз қадри қимматини йўқотмайди, замон ва миллат танламайди. Зеро, азал-азалдан китоб ўтмиш ва келажак ўртасидаги маънавий кўприк вазифасини бажарган.

Сўнгги йилларда юртимизда китобхонлик маданиятини оширишга, китбохонликни тарғиб қилишга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Айниқса, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини юксалтириш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларни ижтимоий иқтисодий ривожланишда 5 та муҳим ташаббусларининг бири ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни, китоб ўқиш маданиятини кенг тарғиб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлашдан иборатдир.

Мамлакатимиз келажагига таъсир этувчи ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари, раҳбарияти, депутатлари фаол иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси фахрий аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдукамол Рахмонов ҳам ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайишига кичкинагина бўлса-да ҳиссасини қўшиш мақсадида ўзи ўқиган Каттақўрғон туманининг қир-адирликларида жойлашган 73-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.  

Абдукамол Рахмонов йиғилганлар – ўқувчи ёшлар, устозлар, мактабнинг собиқ битурувчилари билан болалик хотираларини ўртоқлашди. Ўқувчилик йилларида китобга бўлган меҳр-муҳаббати, оилада ва ўзи таълим олган тумандаги 73-умумтаълим мактабида устозлардан олган сабоқлари ҳақида тўлқинланиб гапирар экан, ўша ёшликда олинган билим бугун ҳаёт йўлларини чароғон этаётганини айтиб ўтди.

Ўқувчларнинг бадиий чиқишларига уланиб кетган тадбирда партия Сиёсий кенгаши аъзоси Абдукамол Рахмонов ўз кутубхонасидаги 400 дан ортиқ китобларини мактаб кутубхонасига тақдим этди.

– Мактабимиз 340 ўринга мўлжалланган, ҳозирги кунда 661 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олмоқда – деди ушбу мактаб директори Илҳом Бегматов. – Мактабимиз кутубхонасида 500 дан ортиқ бадиий китоблар бор эди. Бугун устозимиз Абдукамол Рахмоновнинг мактабимиз китобхонасига қилган совғалари турли жанрдаги бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар, маънавий-маърифий йўналишдаги китоблари туфайли кутубхонамиз ҳам сон жиҳатдан ҳам сифат жиҳатдан бойиди. Бу эса бизга айниқса мактабимиз ўқувчиларига катта қувонч бағишлади.   

Тадбир давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларда қонун ҳужжатларига ҳурматни шакллантириш мақсадида “Конституция билимдони” викторинаси ташкил этилди ва энг билимли ўқувчилар партия Сиёсий кенгаши раиси ўринбосарининг қимматбаҳо совғлари соҳибига айланишди.

Дарҳақиқат томо-тома йиғилиб кўл бўлур деганларидек, Президентимизнинг ушбу ташаббуси натижасида мамлакатимиз мактабларидаги ҳувиллаб ётган қанчадан-қанча кутубхоналар китоблар билан бойиди. Ўқувчилар эса ўзлари учун янги китоблар, янги оламлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!