“Andijon сity” ишбилармонлар маркази бўлади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: АНДИЖОН

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Андижонга ташрифи вилоят ҳаётида катта ўзгаришларга йўл очди. Таъкидланганидек, одамларнинг ҳаёт сифатини ошириш, оилаларга имкон қадар кўпроқ енгиллик бериш куннинг бош мақсадига айланди.

Хўжаобод тумани Хидирша массивидаги бунёдкорлик ишларини бу борада дадил одим, дея баҳолаш мумкин. Бу ерда барпо этилган “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи мингдан зиёд оилаларга янги ҳаёт олиб кирди. Уларнинг аксарияти Андижон шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида яшарди. Маҳалла аҳли баҳаво адирликдан жой ажратилиб, барча шароитлари мавжуд уй-жойлар қурилаётганидан хурсанд. Президентимиз бу ерга кўчирилган оилаларга яратилган шароитлар билан танишиш баробарида бунёдкорлик ишларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Мустақиллик маҳалласи кейинги вақтда яшаш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги сабаб шаҳарнинг энг оғриқли жойига айланганди. Давлатимиз раҳбари эски барак типидаги ҳовлиларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди. Андижонда ер масаласи жуда оғирлиги, маҳалла аҳолиси кун ўтиши учун яшаб келаётганини таъкидлади.

— Бугун бу ерга келишимдан мақсад одамлар турмуши билан танишиш, ҳамма оилалар учун яхши шароит яратиб бериш,- деди Шавкат Мирзиёев.

Келгусида Мустақиллик маҳалласи ўрнида “Andijon сity” ишбилармонлар маркази барпо этилишини андижонликлар қўллаб-қувватламоқда. Шаҳарчада энг замонавий турар-жой, дам олиш, ҳордиқ чиқариш, бизнес ва ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилади. Қурилиш ишлари Таунхаус деб номланган янги лойиҳа асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бу айни вақтда газ, электр, ичимлик ва оқава сув тармоғи билан боғлиқ муаммолар ва ортиқча харажатнинг олдини олади.

Бугун халқимиз бир ҳақиқатда хурсанд. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга энг долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Пировардида, одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланиб, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш қалб амрига айланяпти. Бу ҳаракатда “адолатчилар” ҳам фаол иштирок этадилар.

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!