Бемор болалар байрам билан қутланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар
Viloyat: САМАРКАНД

Аввал хабар берганимиздек, ўзи ўқиган Каттақўрғон туманидаги 73-сонли умумтаълим мактабига китоб жавонидаги “жавоҳир”лардан улашгани ташриф буюрган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси фахрий аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдукамол Рахмоновнинг эътиборидан туман марказий шифохонасида даволанаётган болалар ҳам четда қолмади.

Албатта, эртамиз эгалари, болажонларга меҳр, эътибор кўрсатиш ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган фазилат. Шу сабали ҳам тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон юртимизда болаларнинг шодон кулгуси жаранглайверади. Улар шодлигидан қувончга тўлган ҳаёт гуркираб яшнайверади. Бугунги ташкил этилган ушбу тадбирда ҳам айнан ана шу каби мақсадлар мужассам бўлди.

Ташриф чоғида Абдукамол Рахмонов асосий эътиборни болаларга қаратиб истиқлолнинг илк йиллариданоқ навқирон авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, орзу-умидларимиз, эзгу тилакларимиз тимсоли - фарзандларимизнинг порлоқ истиқболини таъминлаш масалаларига давлат сиёсати даражасида қаратилиб келинаётган эътибор, эртанги кун эгалари, келажагимиз давомчилари масаласи давлат ташкилотлари билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, сиёсий партияларнинг ҳам диққат марказидаги энг асосий йўналишлардан бирига айлангани ҳақида сўз юритди.

А.Рахмонов ҳар қандай миллатнинг равнақи, мавқеи, шуҳрати бевосита шу юрт болажонларининг ақлий ва жисмоний етуклигига, эркин тафаккурига, мустаҳкам иродасига, теран дунёқарашига боғлиқ эканлигини таъкидлар экан шифохонада даволанаётган болажонларга ўзи билан келтирган китоблар тўплами ва совға-саломларни топширди.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!