Каттақўрғонда спорт мусобақаси бўлиб ўтди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Спорт соғлик гарови, инсон саломатлиги учун жуда муҳимдир. Спорт билан шуғулланиш орқали биз соғлом ҳаёт кечирамиз, фаол кундалик меҳнат фаолиятимизда ҳам спортнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўсиб келаётган авлодни баркамол бўлиб вояга етиши, шу билан бирга, уларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишига имкон яратиш, жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 73-сонли умумтаълим мактабида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида спортнинг валеболл тури бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида ташкил этилган мусобақда ҳам айнан шу мақсадлар кўзда тутганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Аввал хабар қилганимиздек, ўзи таълим олган Каттақўрғон туманидаги 73-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси фахрий аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдукамол Рахмонов ҳам ушбу мусобақани томошабинлар қаторида кузатиб борди.

Қизғин беллашув ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган мусобақа якунида иштирокчиларга Абдукамол Рахмонов партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Лола САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!