Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш – мамлакатимиз тараққиётида имкониятларнинг кенглигини таъминловчи омил


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини янада кенгроқ намоён эта олишлари учун жуда кўп шароитлар, имкониятлар яратилмоқда. Бу борада изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Улғайиб келаётган ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг янги қирраларини кашф этиш, халқаро майдонда нуфузли ўринлар соҳибига айланиши ҳамда илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг май ойида мамлакатимиз раҳбари томонидан “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор моҳиятининг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда ҳар бир авлоднинг иқтидорига эътибор қаратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш, энг асосийси иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш мақсадида Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментини ташкил этиш билан боғлиқ вазифанинг топширилганлиги бўлди. Албатта, қарорда ушбу департаментнинг аниқ вазифалари, эътиборга молик жиҳатлари хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилган. 

Шунингдек, ҳужжатда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини юқори малакали мутахассислар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрлаш, инглиз тили ва рус тили фанларидан мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида махсус курслар ташкил этиш масалаларига эътиборнинг қаратилганлиги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, уларнинг ривожланиш даражасини оширишда хизмат қилади.

Шубҳасиз, ҳар бир фан олимпиадасида ёшларнинг билим даражаси ривожланади, уларнинг фаоллиги ошади. Энг муҳими, иқтидори шаклланади. Имзоланган ушбу қарорда олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчиларнинг келгусидаги фаолиятини мониторинг қилиб бориш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга аҳамият қаратилган.

Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилиши билан боғлиқ вазифаларнинг қайд этилиши ёшларнинг имкониятларини кенгайтиради, уларнинг билимини янада мустаҳкамлашда ва ўзига бўлган ишончини оширишига хизмат қилади.  

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки – қарорда олимпиадалар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, натижалари улар ўтказилган куннинг ўзида эълон қилиниши, олий таълим муассасаларига қабул қилинган олимпиада ғолибларига “устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларнинг бириктирилиши, барча босқичдаги олимпиада натижалари, шу жумладан, иштирокчилар тўғрисида маълумот, уларнинг ёзма ишлари тўлиқ ахборот тизимига киритилиши ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги веб-сайтида эълон қилинишига тўхталиб ўтилган.

Шубҳасиз, ёшларнинг ижодий қирраларини янада кенгроқ очиб бериш ҳамда уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган ушбу ҳуқуқий ҳужжат ҳар бир келажак авлод эгасининг мукаммалроқ ўқиб, ўрганиши, имкониятлар йўлида изланиши учун хизмат қилади.

Жобир ҲАКИМОВ,

Халқ депутатлари

Когон шаҳар Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!