Шаҳзод Мирзаёров: кураш – мардлар майдони


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: Тошкент шаҳар

Миллий кураш турларидан бири бўлган Белбоғли кураш қанчадан-қанча ўзбек полвонларини кашф этиб келаётгани барчамизга маълум. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган “Адолат” кубоги мусобақасининг республика босқичида иштирок этганимдан бениҳоя хурсандман. Боиси, мазкур учрашув мардларча майдонга тушишда ўзимга бўлган ишончимни ортишига, тажриба алмашишга, иқтидоримнинг янги қирраларини очишга яна бир карра замин яратди.

Ушбу мусобақа биз ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида улғайишимизда, миллий қадриятларимизни англашимизда, соғлом ва баркамол бўлишимизда ҳамда кураш орқали юртимиз байроғини дунё ареналарида янада баланд кўтаришимизда муносиб аҳамиятга эга деб, ўйлайман. Кейинги йилларда мамлакатимизда спортни ривожлантиришга, ёшларни спортнинг барча турларига жалб қилишга, кураш бўйича чемпионлар сафини кенгайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли ишлар олиб бориляпти. Партия ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида бўлиб ўтган мусобақа анашу ислоҳотларнинг давомчисидир деб, айтиш мумкин.

Албатта, мусобақа жараёнида вилоятлардан ташриф буюрган тенгдошларимиз орасида кучли курашчилар борлигига гувоҳ бўлдик. Турли вазнлар доирасидаги учрашув, ўзининг бетакрор лаҳзалари билан эсда қоларли бўлди. Кураш майдонида бор куч ва ғайратимни кўрсатишга интилдим ва ғолиблар қаторида 2-ўринга лойиқ топилдим. Бу эса, спортга бўлган меҳримни янада мустаҳкамлашига туртки бўлди. Биз ёшлар партия ташаббуси билан ўтказиладиган мусобақаларни янада кўпайиши тарафдоримиз. Зеро, фарзандлари соғлом юртнинг эртаси қудратли бўлар экан, бу йўлда белбоғли курашимизни бундан-да ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз ўринлидир.

Шаҳзод МИРЗАЁРОВ,

“Адолат” кубоги мусобақасининг

Тошкент шаҳри иштирокчиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!