Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш — сиёсий фаолликни оширади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз тумани Адлия бўлими мутахассислари, олийгоҳнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбрнов очди ва олиб борди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги кунда мамлакатимиз ўз олдига фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишни мақсад сифатида белгилаб, пировардида жамиятнинг тараққий топиши фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданият даражасига бевосита боғлиқ эканлиги, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партиялар олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, мазкур тадбир айнан жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлашди.

Тадбир давомида талаба ёшлар ҳамда мутахассисларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!