Қалбида юксакликка интилиш ҳисси бор ёшлар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Келажаги буюк давлат қуришда ёшлар ҳал қилувчи кучдир” мавзуида тадбир ташкил этилди. Қарши шаҳридаги банк коллежида бўлиб ўтган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

— Ўзбекистонда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшлар масаласига катта эътибор қаратилаяпти,- деди тадбирда дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.- Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз ҳам келажаги буюк давлатни барпо этишда иштирок этадиган ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, ташаббускорлик, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларни мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида бирлаштириш, серқуёш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини тарбиялашдан иборат.

— Ўтган йили Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳузурида “Истеъдод клуби” ташкил этилган эди,- деди “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов.- Ўтган вақт мобайнида 15 минг нафар “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари орасидан 300 нафар иқтидорли ёшлар “Истеъдод клуби”га аъзо бўлди. “Истеъдод клуби”ни вилоятимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, истеъдодли истиқболимиз эгаларига ғамхўрлик кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш, ижод ва билим чўққиларини эгаллашларига кўмак бериш, ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун ташкил этган эдик. Биз кўзланган мақсадимизга эришаяпмиз.

Тадбирда Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши масъул ходими Гулшан Каримова, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоев ва бошқалар ҳам ўз маърузалари билан қатнашиб, ёшлар билан бугунгидек юзма-юз мулоқотга киришиш орқали истеъдод эгаларини кашф этиш, уларга ўз қобилиятини намоён этиши учун ҳар томонлама муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида партия ва ёшлар ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикр юритдилар.

Тадбирда “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Малика Алиханованинг қилган маърузаси ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.

— Бахтли яшамоқ учун ҳар бир ёшнинг қалбида улуғ мақсад бўлиши лозим,- деди Малика Алиханова.- Йўл юраётган киши ҳамиша мақсадни кўзлайди. Ана шу олий мақсадга эришиш ҳисси биз ёшларни доимо олдинга интилиш, изланиш, ҳаракатга ундаб туради. Мен таълим соҳасида изланишлар олиб бораяпман. Ушбу изланишларим, қўлга киритаётган ютуқларим “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан қўллаб-қувватланиб, керак пайтида амалий ёрдам кўрсатишаётганидан қалбим ифтихорга тўлади. Қолаверса, бу менинг зиммамдаги масъулият ҳиссини янада ошираяпти.

Тадбирда иштирок этган мутахассислар ёшларни кўпроқ кутубхоналарга бориб китоб ўқиш, изланишга даъват этдилар. Ҳозир интернетдан хохлаган янгилик, маълумотни топиш мумкин. Бу бир томондан қулай бўлса, иккинчи жиҳати ёш авлоднинг фикрлаш доирасини чеклаб қўяётганлиги тушунтирилди. Умуман олганда, тадбир иштирок этган барча ёшлар учун фойдали бўлди.

Баҳоргул НАМОЗОВА,

Партия фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!