Илк пуллик йўл юртимизнинг қайси ҳудудида қурилиши маълум бўлди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар

Кўпчиликнинг хабари бор, шу кунларда юртимизда пуллик йўллар ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозирда биринчи “Тошкент-Андижон” пуллик йўли қурилиши бўйича 2019 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш юзасидан битим тузиш кўзда тутилган.

Қурилиш тендери ғолибини эълон қилиш ва у билан битим тузиш муддати эса йил охирига мўлжалланган. 

Айни кунларда Жаҳон банкининг экспертлари юртимизда бўлиб, Тошкент-Андижон йўналишида қурилиши кутилаётган пуллик магистрал йўли бўйича бирламчи изланишларни якунлади.

Натижалар ҳақида Жаҳон банкининг инфратузилма масалалари бўйича бош мутахассиси Жеймс Ричард сўзлаб берди.

– Изланиш жараёнида магистрал йўлни уч босқичда ўрганиш мумкинлигини аниқладик. Лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент-Ангрен участкасини, ундан сўнг Ангрен-Қамчиқ довони участкаси ва сўнгги босқичда Қамчиқ довонидан Андижон вилоятигача бўлган участкада тегишли ўрганишлар олиб бориш мақсадга мувофиқ экан.

Қайд этиш жоизки, пуллик йўллар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади. Бу борада ҳам учта таклифимиз бор. Биринчи, Тошкент-Андижон магистрали бўйлаб қисқа пуллик йўлни барпо этиш.

Иккинчи, Тошкент-Андижон магистралидаги мавжуд йўлни модернизация қилиш.

Учинчи, Тошкент-Андижон магистрал йўли бўйлаб юк автомашиналари учун электрон тўлов асосидаги пуллик йўлни барпо этиш.

Биласизлар, пуллик йўлнинг ҳам бир қатор талаблари бор. Хусусан, пуллик йўллардан фойдаланиш ҳайдовчи учун ҳар доим ихтиёрий бўлиши, бундай йўналишларда параллел равишда, албатта, муқобил давлат йўллари, яъни бепули ҳам бўлиши шарт.

Қолаверса, бирор йўналишда фақат пуллик йўл бўлса-ю, автомобили бор, аммо маблағ тўлашга имконияти йўқ инсон манзилга қандай етиб олади? Шунга кўра, Қамчиқ довонида янги туннел барпо этиш керак.

Унинг узунлиги 19 км. бўлиб, автотранспортларнинг ҳаракатланиши учун қатор қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, бу каби лойиҳанинг амалга оширилиши йўлда ҳаракат хавфсизлиги юқори даражада таъминланишига ва юк машиналарининг манзилга етиб бориш вақти анча қисқаришига олиб келади.

Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, 1 километр туннелни қуриш учун 20 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланиши мумкин. Туннелни қуриш учун мўлжалланган майдоннинг геологик жойлашуви, баландлиги, пухта ўрганиб чиқилгач, аниқ ҳисоб-китобларни чиқариш мумкин.

Қайд этиш жоизки, АҚШ, Грузия, Сингапур, Франция, Австрия, Австралия каби давлатларда йўл қурилиши лойиҳаларининг аксарияти айнан ДХШ асосида барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, Европада ДХШ лойиҳалари асосида қурилган пуллик йўллар ҳажми 70 фоизни ташкил этади. 

Тўлов миқдори суткадаги вақт, ҳафта куни ёки йил ойига қараб турли тоифадаги транспорт воситалари учун табақалаштирилиши мумкин. Йўл ҳақини махсус пунктларда ундириш таклиф этилмоқда, йўл ҳақини олдиндан тўлаш ҳоллари бундан мустасно.

Манба: ЎзА

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!