Сафдошимиз Шаҳноза Ғаниева “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ФАРГОНА

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фарғона ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактабида ташкил этилган тадбирда вилоятимиз шаҳар-туманларидан келган ғолиблар қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ҳар бир номинация бўйича иштирокчилар белгиланган шартлар асосида баҳолаб борилди. Эътиборлиси, якунда партиямиз фаоли Шаҳноза Ғаниева номи ҳам хизмат кўрсатиш йўналишида ғолиблар қаторида эълон қилинди.

Шаҳноза Ғаниева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси

- Рости гап, Президентимиз томонидан бугунги кунда тадбиркорлар учун жуда кўп имкониятлар, қулайликлар яратиб берилмоқда. Албатта, бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Боиси тадбиркор ҳам ўзи иш билан банд бўлади, ҳам бошқаларни иш билан бандлигини таъминлайди. Натижада оилаларнинг моддий даромади ошади, турмуш шароитлари яхшиланади. Айни пайтда биз буни тўғри тушунган ҳолда янада ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишимиз керак. Янги иш ўринларини яратишимиз зарур. Мен партиянинг “Аёллар қаноти” раиси сифатида ҳам бугун кўплаб хотин-қизларимиз бандлигини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман. “Ташаббус-2019” кўрик-танлови фаолиятимизни янги босқчига кўтиришимизга хизмат қилиши, шубҳасиз. Мен танловнинг Республика босқичида ҳам вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрман.

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!