Ҳар биримиз ўз олдимизга аниқ режаларни белгилаб олишимиз зарур


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат
Viloyat: АНДИЖОН

Амалдаги сайловлар йилида сиёсий майдондаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ва хайрихоҳларимиз сафини кенгайтириш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, электорат билан ишлашда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш зарур.

Йилнинг ўтган давридаги фаолиятимизга назар ташлаб, сарҳисоб қилиш келгусидаги фаолиятимизни жонлантиришга, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятни оширишга бошлайди. Шу маънода партия Марказий кенгашида биринчи чорак якуни бўйича ўтказилган ижроқўм йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб ҳар биримиз ўз олдимизга аниқ режаларни белгилаб олишимиз зарур.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилиши айни шу масалага бағишланди. Ҳар бир кенгаш раиси олдига берилган топшириқларга эътибор қаратиш баробарида ташаббускорлик ва масъулиятни ошириш вазифаси қўйилди.

Партия лойиҳалари асосида ишлаш, жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Бироқ бу борада аксарият туманларда етарли иш ташкил этилмаяпти. Айниқса, Улуғнор, Олтинкўл ва Қўрғонтепа туманларида фаоллик етишмаяпти, сафимизни янги аъзолар билан тўлдиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Партия фаолиятидаги оқсоқликлар кадрлар малакасининг етишмаслиги ва қўнимсизлигига боғлиқ. Шу сабаб уларнинг малакасини ошириш, муносиб кадрлар захирасини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш партия фаолларининг масъулиятини оширди. Маҳаллий кенгаш сессияларига ҳудудлардаги муаммоларни ўрганган ҳолда масалалар киритиш, навбатдаги сайловлар олдида жамоатчилик орасига кириб бориш ва муносиб номзодлар заҳирасини яратиш энг долзарб вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!