Маънавияти юксак инсон ҳар ерда қадр топади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат депутатлар нуқтаи назари
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Халқимизнинг дунёқараши ўзгарди. Ҳаётга, меҳнатга муносабати ўзгарди. Энг муҳими, она Ватанимизга меҳр, эгалик ва масъулият ҳисси кучайди. Эндиги вазифа маънавиятнинг халқимиз қалби, маданияти ва руҳияти билан боғлиқ қирраларини ҳам соғломлаштиришдан иборат.

Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинди, деб айтиш мумкин.

Мен бир партия фаоли сифатида қарорни диққат билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатдан ҳам республикамизда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эҳтиёж пайдо бўлган эди. Сир эмаски, айрим ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ҳамда экстремизм ҳаракатларига билиб-билмай адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари учраб турганди. Давлатимиз раҳбари шуларни ҳисобга олиб, халқимизнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, бошқарув идоралари ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги хайрли фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кейинги иш йўналишларини белгилаб берди.

Шунга асосан, маънавиятимиз фидойилари бундан буён қарорда назарда тутилганидек, халқимиз ўртасида юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларни, қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтириб борадилар.

Оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб, соғломлаштириш юзасидан ҳудудлар кесимидаги ижтимоий маънавий муҳит харитасини шакллантирадилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз дастурий ғояларида илгари сураётганидек, қарорга асосан Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказлари томонидан узлуксиз маънавий тарбия концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳам айни муддаодир.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилаётгани, маънавият ва маърифат ходимларининг иш ҳақлари ҳам 1,7 баравар кўпайтирилгани бу Президентимиз томонидан соҳага кўрсатилаётган катта эътибор ҳамда ғамхўрлик ифодасидир.

Умуман олганда, ҳар бир инсонни маънавияти улуғлайди. Инсон маънавий-маърифий жиҳатдан комилликка эришган бўлса, шунчалик миллат, мамлакат ва мустақилликнинг қадрига етади. Шунинг учун ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар қанчалик залворли бўлмасин, у маънавият ва маърифат билан ҳамоҳанг кечмаса, миллат ва шахснинг фикрлаш тарзига таъсир қилмаса, бундай ўзгаришларнинг умри қисқа бўлади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, мен ҳурматли Президентимизнинг ушбу қарори аҳамиятини жуда юқори баҳолайман.

Серқуёш Ўзбекистонимиз халқи ҳаётида маънавий-маърифий силжишлар кузатилаётганидан хурсандман.

Рўйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!