“Ат-Термизий” кўчасига тортилган тоза ичимлик суви қувурларида нега сув йўқ?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Термиз шаҳридаги “Гулистон” МФЙ ҳудудида бўлиб аҳоли билан мулоқотлар ўрнатилди. Ўрганиш ишлари давомида “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Қодиров кам таъминланганлар рўйхатида туриши, уйининг таъмирталаблиги ҳамда турмуш ўртоғи Н.Турсунованинг мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашда ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Б.Ашуров томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш бўлимига депутатлик сўрови юборилди.

Шунингдек, маҳалланинг “Ат Термизий” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳаллада оқар сувнинг йўқлиги ҳамда тоза ичимлик сувига қувур ўтган бўлса-да, аммо тоза ичимлик сувининг йўқлиги хусусида шикоят қилиб, мазкур муаммони ҳал қилиб бериш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мурожаат юзасдан депутат Б.Ашуров Термиз шаҳар Сувоқова ташкилотига депутатлик сўрови юборди. Мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан қилинаётган ишлар ишчи гуруҳи назоратига олинди.

Ф.ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят

Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!