“Китоб челленж” Фарғонада давом этмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти
Viloyat: ФАРГОНА

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Раъно Сулаймонова ҳам ташаббус кўрсатди. У ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган 33-умумтаълим мактаби кутубхонаси учун китоблар совға қилди. Ўқувчилар билан самимий мулоқот ўғил-қизларни китобхонликка бўлган қизиқишларини янада оширди. Улар нафақат китобхонликни, балки ўзлари ёқтирган соҳаларни етук мутахассислари бўлишни ҳам ният қилганликларини гапириб бердилар. Айниқса, ёшларни қайси касб-ҳунар эгаси бўлмасин, китоб ўқиш инсон маънавиятини бойитишини, хулқ-одобларини яхши томонга ўзгартиришини тушуниб этишлари аҳамиятга молик жиҳат бўлди.

— Мактабни тамомлаганимга узоқ йиллар бўлган бўлса-да биринчи устозим сабоқлари, ўзим қизиқиб ўқиган китобларимнинг ҳар бир саҳифаси кечагидай ёдимда. Ўқиб-ўрганиб, доимо олға интилиб, ўз орзу-мақсадларимизга эришдик. Шифокорлик касбини эгалладим. Халқимизга шу касбим орқали хизмат қиляпман. Китоблар мени умр йўлларимни ёритгувчи йўлчироқ бўлмоқда - деди депутат ўқувчилар билан суҳбатда.

Шу куни мактаб жамоаси вакиллари ҳам партия ва депутат билан алоқалар кун сайин мустаҳкмланиб бораётганлигидан миннатдор эканликларини билдирдилар. Зеро, мақсадлар муштарак: юртимиз келажаги бўлган ёш авлодни билимли, маърифатли, Ватан корига ярайдиган йигит-қизлар қилиб тарбиялашдан иборат!

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!