Ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

"Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигимизда давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган зарур таклифлар ҳамда комплексли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ тузилган", деб ёзади Саида Мирзиёева.

"Бугунга келиб муайян натижаларга эришилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчиман. 

Ушбу ҳужжат аввал тилга олинган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш, яъни матбуот хизматларини давлат органлари ва жамият ўртасидаги ҳақиқий ишончли кўприкка айлантириш, уларнинг мамлакатимиз ахборот маконида самарали фаолиятини таъминлаш, матбуот котиби мавқеини ошириш, ушбу хизматлар кадрлар салоҳияти ва моддий-техника таъминотини кучайтириш ва ҳоказоларга қаратилган", дея таъкидланади хабарда.

Мазкур қарор лойиҳаси бўйича давлат томонидан социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижда янада самарали ёритилиши мақсадида давлат тузилмалари матбуот хизматлари ишини яхшилаш имконини берадиган ҳар қандай таклиф ва фикрларнинг барчаси ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганилади ва эътиборга олинади.

Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали тавсия ва таклифлар учун аввалдан миннатдорлик билдирган ҳолда қарор лойиҳаси билан танишиш мумкин бўлган қуйидаги ҳаволани тақдим этган:

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!