Тадбиркорларнинг мурожаатлари Бош вазир қабулхонасида ечимини топади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: АНДИЖОН

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида соҳани ривожлантириш, фаолиятнинг ҳуқуқий кафолати, чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишини таъминлашга қаратилган зарурий ҳуқуқий асослар яратилди. Айтиш мумкинки, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 15 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир туртки бўлди.

Мазкур Фармон билан тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутувчи устувор вазифалар белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ташкип этилиши тизимдаги энг катта иш бўлди.

Юқоридаги Фармон тарғиботини амалга ошириш мақсадида андижонлик тадбиркорлар билан мулоқотда бўляпмиз. Улар яратилган имкониятлардан хурсанд. Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқмоқдалар. “Декларант алфафайз” масъулияти чекланган жамияти раиси Исломиддин Жўраев изланувчан ташаббускорлардан бири. У ўз маблағи ҳисобига хориждан дастгоҳлар сотиб олди. Бугун сифатли қурилиш материаллари ишлаб-чиқариш ва етказиб бериш орқали аҳолига хизмат кўрсатадиган корхона фаолиятини йўлга қўйиб, 15 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади. 15 та оилада етишмовчилик сабаб келиб чиқаётган муаммолар ечимини топмоқда.

Ҳозирда янги тадбиркор лойиҳа устида ишлаяпти. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, йил охирига қадар қадоқланган ҳолда экспорт қилиш баробарида яна 10 нафар ёш ўз иш жойига эга бўлади. Бу яратилган имкониятлар самарасидир.

Бахтиёржон КОМИЛОВ,

Халқ депутатлари

Андижон вилояти Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!