Илм — юксак тараққиёт асоси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Fraksiya yangiliklari

Мамлакатда илм-фан соҳасини тубдан ривожлантириш орқалигина юксак тараққиётга эришилади. Буни ривожланган давлатларнинг бугунги тараққиёти мисолида яққол кўриш мумкин.

Юртимиз тарихига назар ташласак, Тупроққалъа қатларида шу ҳақиқатдан акс-садо бераётган тамаддун излари, буюк олимлар бошлаб берган Уйғониш даврининг асосида, шубҳасиз, илм-фаннинг оламшумул ютуқлари мужассам эканини ҳис этамиз.  

Кейинги йилларда республикамизда илм-фан ва таълимни тубдан ривожлантириш, барча соҳаларга илм-фан ютуқлари, инновация ишланмаларини татбиқ этиш, фан билан ишлаб чиқаришни бир-бирига яқинлаштириш, ихтирочи ёшлар ва олимларни қўллаб-қувватлашга устувор вазифалар сифатида қаралиб, шу мақсадда кенг қамровли ишлар қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бир неча бор соҳа ходимлари, олимлар билан учрашувларида мавжуд муаммолар ҳақида атрофлича фикрлашиб олинганлиги, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, янги вазифаларни белгилаб олишга имкон берди. Қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар ҳамда бошқа қонун ҳужжтларида бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асослари ўз ифодасини топди. Сўнгги уч йил ичида фаолияти тикланган ёки янги ташкил этилган илмий-текшириш институлари, Фанлар Академиясининг филиаллари, олий таълим даргоҳлари, илмий марказларнинг номини санашнинг ўзиёқ катта бир рўйхатдан иборат бўлади. Соҳага доир фармон ва қарорлар, қонун ҳужжатларини қайд этиш маъносида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин.

Бугунги тезкор давр, ислоҳотлардан кўзланган улуғ мақсадимиз ҳам биздан иқтидорли ёшлар ва олимлар, ихтирочи, тадқиқотчилар, мутахассисларни тараққиёт асоси бўлган илм-фанни ривожлантиришга бор кучини сафарбар этишни тақозо этмоқда.

Буни Президентимизнинг пойтахтимиздаги Олмазор туманига ташрифи доирасида Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувида яна бир бор чуқур англадик. Хусусан, учрашувда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида алоҳида сўз юритилди.

Таълимга, илм-фанни ривожлантиришга ажратилган сармоя энг истиқболли сармоя эканлиги инсоният тарихида ва бугунги кунда ҳам ўз исботини топганлиги бежиз эмас. Мулоқот чоғида Юртбошимизнинг келаси йилдан илмий муассасаларни тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш таклифини олимлар нафақат қўллаб-қувватлади, балки бу фикрлар илм аҳлини беҳад қувонтирди, десак муболаға қилмаймиз.

Мамлакатимизда илм фидойиларининг заҳматли меҳнатини қадрлаш, ёшларнинг илмий, иннновацион қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни мунтазам равишда рағбатлантириб бориш, таълим даргоҳлари, илмий муассасаларда ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиш диққат марказида бўлмоқда.

Илмий ходимларнинг маоши ўтган йил 1 сентябрдан ўртача 25, жорий йил 1 январдан 20 фоиз оширилган эди, 1 июлдан эса яна 25 фоиз кўтариладиган бўлди.

Жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида меҳнат қилаётган фан номзодларининг маошига 30 фоиз, фан докторлари учун эса
60 фоиз устама ҳақи белгилаш ҳақида Президентимиз билдирган таклиф ушбу амалий чораларнинг мантиқий давоми бўлди. Шу билан бирга, олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Илм-фан вакиллари, муҳандис-техник ходимлар Ўзбекистон
“Адолат” СДП электоратининг муҳим қисмини ташкил этишини назарда тутсак, бундай амалий таклифлар юртимизда социал-демократларнинг ижтимоий таянчини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлишини яққол англаймиз. Шу билан бирга, ташриф доирасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар илмий муассасаларни, ёш олимларни қўллаб-қувватлашга доир дастурий вазифаларимизга ҳамоҳанглиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари, депутатлари алоҳида масъулият билан ёндашиб, фаоллик кўрсатадилар.

Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!