Сўроқ қилиш ва таниб олиш: янги қоидалар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

ЖПКда вояга етмаган гувоҳларни ёки жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибига аниқлик киритилди, шунингдек таниб олиш жараёнининг хавфсизлиги кафолатланди (23.05.2019 йилдаги ЎРҚ–542-сон Қонунга қаранг).

Улар ҳали бола-ку…

Жинсий эркинликка қарши (ЖКнинг 118121-моддалари), 18 ёшга тўлмаган шахслар савдосига оид (ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди) жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек бошқа ҳолатларда сўроқ қилиш, агар буни одил судловнинг ёки вояга етмаган шахснинг манфаатлари талаб этса, стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада ўтказилиши мумкин.

Бунда уларнинг қонуний вакиллари, педагог ёки психолог иштирок этади, улар ҳимоячи билан бир қаторда саволларни суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг рухсати билан қайта тузиш ҳуқуқига эга, бунда уларнинг моҳияти ўзгартирилмайди.

Сўроқни махсус хоналарда ўтказиш, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тартиби суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан белгиланади. Сўроқ қилиш стенографияси, кўрсатувларнинг аудио- ва видеоёзувлари баённомага илова қилинади.

Хавотир олманг, улар сизни кўришмаяпти

Жиноят иши бўйича иш юритиш доирасида таниб олиш қоидаларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Қонун чиқарувчи аввалбошдан таниб олинувчининг хавфсизлигини таъминлаган. Тергов ҳаракатида шахснинг ўзи ҳозир бўлмай, унинг фотосуратидан фойдаланилиши мумкин. Бироқ ушбу тергов ҳаракати доирасида барча иштирокчиларнинг хавфсизлиги кафолатланиши зарур. 

Шу сабабли энди Қонунда шахсни таниб олиш учун кўрсатиш таниб олинувчининг таниб олувчини кўриб туриши истисно этиладиган шароитларда ўтказилиши назарда тутилган. Бу ҳолда холислар таниб олувчи турган жойда бўлади. Бу суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Таниб олиш кўрсатилган тартибда ўтказилган бўлса, баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 24.05.2019 йилдан кучга кирди.

Манба:Norma.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP



Подроб

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!