Жамоатчилик назорати — ислоҳотлар самарадорлиги ошишига хизмат қилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилаётгани соҳани тубдан янгилаш, аҳолининг тиббий хизматлардан рози бўлишини таъминламоқда. Бу борада соҳага оид қабул қилинаётган фармон ва қарорлар ҳуқуқий пойдевор бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019-2025-йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси вазифаларига алоҳида эътибор қаратиб, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Жорий йилнинг 24 январь – 18 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб чиққан эди.

Давлатимизнинг бирламчи тизимга қаратаётган бу эътибори нафақат ушбу бўғинда фаолият юритаётган ҳар бир тиббиёт ходими зиммасига шу билан биргаликда олиб борилаётган ишларда маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасида ҳам улкан масъулият турганини англатади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП бу стратегик йўналишни қўллаб-қувватлаган ҳолда аҳолига бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами ва мақбул тиббий хизмат кўрсатилишини янада кенгайтириш ва унинг сифатини оширишни муҳим йўналиш деб, ҳисоблайди.

Тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, зарурат бўлган ҳолларда биринчи тиббий ёрдамдан қулай ва тезкор фойдаланишни таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), айниқса, олис қишлоқлар аҳолиси учун ҚВП тармоғини кенгайтириш, жисмоний имконияти чекланган кишилар ва бошқа айрим тоифаларга имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда фармацевтика корхоналари ва дорихона муассасалари фаолияти, дори воситалари ва тиббий анжомларга нархларнинг қўйилиши устидан давлат назоратини кучайтириш, шунингдек, дори воситалари рекламасини чеклаш қуйидаги масалалар бўйича қўшимча чоралар кўрилишига интилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари орқали аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига малакали тиббиёт-санитария ёрдами ва асосий тиббий хизматларни бепул кўрсатиш билан боғлиқ тегишли қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилиши устидан назорат ўрнатиши соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

Бахтиёр ҚОСИМОВ,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!