Ҳаким Олимов: таълим олмоқчи бўлган ёшлар учун имкониятлар эшиги очилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат

Мен кўп йиллардан буён педагог сифатида ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаяпман. Шу кеча-кундузда туманимиздаги 44–умумтаълим мактаби директориман.

Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ўқиб чиқдим ва шундай хулосага келдим. Ҳақиқатдан ҳам кейинги вақтларда мамлакатимизда ёшларнинг баркамол ўсиб-улғайишлари, ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишлари учун барча қулайликлар яратилаяпти. Эътибор беринг, давлатимиз раҳбари қарори билан бу йил абитуриентлар учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин. Бундай имконият собиқ иттифоқ тузуми даврида ҳеч қачон бўлмаган.

Қарордаги яна бир муҳим жиҳат менга жуда ҳам маъқул бўлди. Масалан, шу пайтгача тиббиётми, ёки иқтисодиёт, қўйингки, ички ишлар тизимидаги олий таълим даргоҳларини тугатиб келган ёшларга оддий ариза ёздирсангиз хато ёзарди. Бунинг устига ҳисоб-китобда ҳам адашиб, Ўзбекистон тарихидан эса унчалик хабардор эмас эди. 2020-2021 ўқув йили қабулидан бошлаб эса тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи киритилаётгани юқоридаги муаммоларни бартараф этади.

Шунингдек, қарорга асосан, Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги ҳам айни муддаодир. Негаки, жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, ходимлари малакасини оширишга, шу билан бирга илм-фан фидоийлари лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўланиши ҳам давлат тест марказида фаолият олиб бораётганларга давлатимиз раҳбарининг катта эътибори ифодасидир.

Шу пайтга қадар пойтахт Тошкент шаҳрида жойлашган Олий ўқув юртларига ўқимоқчи бўлган ёшлар ҳужжат топшириш ва давлат тест синовларида иштирок этиш учун бир неча бор овора бўлиб, вақт йўқотиб келиб кетишарди. Энди муҳтарам Президентимиз қароридан сўнг, абитуриентлар олий таълим даргоҳларига кириш учун тест синовларини ўзлари яшаб турган вилоятлар марказига ташкил этилган давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларида топширадилар. Бу ҳам абитуриентлар учун жуда катта қулайликдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам бу борадаги таклифлар ўрин олган. Айниқса, турли йўналишларда илмий изланишлар олиб бораётган иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш партиянинг устувор вазифаларидан эканлиги қайд этилган. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Президентимизнинг ушбу қарори партиямизнинг фаолият йўналишига мосдир.

Умуман олганда, мен ушбу қарор айни вақтида қабул қилинган деб ҳисоблайман. Давлат тест маркази ва абитуриентлар учун давлатимиз раҳбарининг чексиз ғамхўрлиги намунаси деб биламан.

Ҳаким ОЛИМОВ,

Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!