Таълимга эътибор — фаровон келажак инвестицияси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Fraksiya yangiliklari

Экилган ниҳолнинг эртага қандай мева бериши унинг қаерга экилгани ва қандай парвариш қилинганига боғлиқ. Ҳуддди шундай давлат келажаги ҳам ёшларга берилаётган таълим ва тарбияга узвий боғлиқдир. Бу айниқса мамлакат аҳолисининг 60 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган мамлакатимиз учун ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланади.

Шу босидан мамлакатимизда охирги йилларда ёшларга таълим олиши, ишлаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, илмий фаолият билан шуғулланиши учун берилаётган имкониятлар ортганида кўришимиз мумкин.

Биргина олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг ўзиёқ ўзгаришлар суръатини баҳолаш имконини беради.

Хусусан, 2018-2019 йилида илк маротаба олий таълим муассасалари бакалавириат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш имтиҳонларини ошкора ва очиқ тарзда ўтказиш мақсадида очиқ майдонли биноларда, юқори технологияларни жалб этган ҳолда ўтказилди.

Ёшларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини рағбатлантириш мақсадида 2019-2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлар бир вақтнинг ўзида учта таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқини берилмоқда.

Шунингдек, келаётган ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойили жорий этилади.

Эндиликда абитуриентлар ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш тизими босқичма-босқич яратилаётгани, кириш имтиҳонларидаги тест саволлари тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқилгани, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартиби жорий қилинди. 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар йили минглаб ёш мутахассис ҳаётга йўл оладиган Талабалар шаҳарчасига ташриф буюриши ҳам давлат раҳбарининг ёшларга бераётган эътиборининг амалий ифодаси бўлди.

Дарҳақиқат, бундан ярим йил олдин келган одам ҳозир бу масканни таний олмаслиги табиий. Машиналар билан гавжум кўчалар, тартибсиз жойлашган савдо ва овқатланиш жойлари, панжаралар билан ўралган биноларнинг ўрнини бугун кенг ва равон йўлкалар, гулларнинг ажиб ифори, таълим олишга ундовчи сокинлик эгаллаган. Айниқса, шаҳарчага кираверишда барпо этилган Беруний майдони шаҳарчанинг мамлакатимиз илм-фани марказига айланиши лозимлигини билдурувчи ўзига хос рамз сифатида кўришимиз мумкин. Бундан ташқари у ҳох талаба бўлсин, ҳох ўқтиувчи, профессорлар учун шундай аждодларга муносиб бўла олиш масъулиятини ёдга солиб туриши билан аҳамиятли. Шаҳарчага ташриф буюрган хорижликлар учун эса мамлакатимиз илм-фани тарихининг бор салобатини намоён этиб беради.

Мазкур ташриф мамлакатимиз олий талим тизими ва илм-фани соҳасида бир қатор муҳим тамойилларни белгилаб бергани билан ҳам аҳамиятлидир.

Биринчидан, ёшларни олий ўқув юртларига қамраб олиш кўрсаткичи ошади. 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимиз олий ўқув юртларига 96 минг 950 талаба қабул қилинган бўлса, 2019-2020 ўқув йилида 123 минг 170 нафар йигит-қиз ўқишга жалб этилади. Бу кўрсаткични 2022-2023 ўқув йилида
180 мингтага етказиш режалаштирилган.

Албатта, бу ўзгариш ўз сайловолди дастурида олий таълим муассасаларида қабул квоталари сонини оширишни белгилаган Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларини ҳам қувонтирди.

Иккинчидан, муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш, таълим мазмунини амалий кўникмалар асосида тубдан ўзгартириш, педагогик таълимнинг янги моделини жорий этиш, АКТ ва таълим технологиялари интеграциясини таъминлаш зарур.

Учинчидан, ва энг асосийси илмий асосланган тажриба асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир, деди давлатимиз раҳбари.

Шу ва бошқа белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали Ўзбекистон ўзининг келажаги учун мустаҳкам пойдевор қўйган ҳисобланади. Чунки бугун дунё бозорида рақобат кучайган бир шароитда, шубҳасиз, келажак фақат инновацион ривожланиш йўлини танлаган, янги фикр, янги ғояларга таянган давлатникидир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда юртимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтилмоқда, шу мақсад йўлида алоҳида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Бу эса “Адолат” партияси танлаган йўл тўғри эканлигини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Мазкур учрашув биз каби депутатлар ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари учун ҳам бир қатор соҳалардаги фаолиятимизни янада жонлантириш зарурлигини кўрсатиб берди. Жумладан:

– олий таълим муассасаларида тузилаган Жамоатчилик кенгашлари фаолияти устидан тизимли мониторингни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;

– олий таълим муассасаларидаги мутахассислик йўналишларини босқичма-босқич қайта кўриб чиқиш, эҳтиёжга қараб тобора ривожланиб бораётган нанотехнологиялар, дастурлаш, робототехника, инновацион иқтисодиёт сингари келажак мутахассислиги йўналишларини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

– ҳудудлардаги минтақавий таълим муассасалари сонини ошириш. Унда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш соҳалари, ёқилғи-энергетика мажмуалари, уй-жой-коммунал соҳаси, саноатнинг қайта ишлаш тармоқлари, қурилиш индустрияси, аграр мажмуалар, шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ мактаблари учун мутахассислар тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш орқали жойларда кадрлар танқислигини бартараф этиш;

– таълим соҳасида дастурий маҳсулотларнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш, электрон ўқув-таълим дастурлари ва мультимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш.

Албатта, таълимни хусусан, олий таълим тизимни ривожлантирмасдан рақоботбардош иқтисодиётни, халқ фаровонлигини ривожлантира олмаймиз. Шундай экан ушбу соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришларга ўз хиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Улуғбек САМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!