Барча юртдошларимизни “Бор меҳримиз сенга, болажон” беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз


Partiya yangiliklari: Янгиликлар

Кўплаб талаб ва истакларга биноан Ўзбекистон “Адолат” СДП беғараз донорлик акциясини давом эттиради.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 11 июнь куни 9:00-17:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Тошкент шаҳридаги Республика қон қуйиш марказида, беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз:

2018 йил 1 июнь ҳамда 3-6 декабрь кунлари.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида барча ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Натижада:

  • Акцияда Республика бўйича 1498 нафар хайрихоҳ иштирок этди;
  • Улардан 398 000 грамм қон тўпланди;
  • Ушбу қонлар юзлаб болажонларимизга мадад бўлди.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
  • Қўшимча маълумот учун:
  • www.adolat.uz
  • 288 46 54 (117,116)
  • +99893 394 67 60
  • adolat_info@mail.ru
  • fb.com/sdpu.adolat/
  • t.me/adolat_uz/
  • instagram.com/adolat_sdp/
  • twitter.com/AdolatSDP

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!