Сифатли тиббий хизмат – халқ фаровонлиги йўлида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳамда турли касалликларнинг олдини олинишида сифатли тиббий хизматнинг ўрни беқиёс албатта. Бугунги кунда фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ходимининг малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларида билимли кадрларни етиштириб чиқариш мақсадида қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ҳар бир ҳужжатда тиббиётда мавжуд камчиликларнинг олдини олиш, фуқаролар учун сифатли тиббий хизмат кўрсатишга аҳамият қаратилган.

Шу мақсад йўлида, яъни сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш борасида жойларга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бириктирилган масъул шахслар Бухоро вилоятидаги Бухоро шаҳри ва Ромитан туманида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини таъминлаш ва самардорлигини оширишни намунали ташкил этишга аҳамият беришмоқда.

Асосий эътибор аҳолига кўрсатилаётган ҳудуддаги тиббиёт муассасалари бинолари ва моддий-техника базаси ҳолатига, дори-дармон, тиббий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасига, кадрлар таъминоти ва салоҳиятига қаратилди.

Бугунги кунда Бухоро шаҳрининг 303030 нафар аҳолисига 332 ўринли стационар, шундан, 212 ўринли марказий шифохона, шу жумладан, 19 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 27 ўринли хирургия, 37 ўринли терапия бўлими, неврология 35 ўринли, лор 18 ўринли, травматология 35 ўринли, гинекология 5 ўринли, 25 ўринли болалар, 11 ўринли кундузги шифохона ва 120 ўринли туғруқ комплекси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 10 та оилавий поликлиника тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ромитан туманида эса 2 та касалхона бўлиб, умумий аҳоли сони 138637 нафарни ташкил этади, 263 ўринли марказий шифохона, 29 ўринли Газли шаҳар касалхонаси, шу жумладан, 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 15 ўринли режали хирургия, 70 ўринли туғруқ комплекси, 28 ўринли болалар бўлими, 15 ўринли ихтисослашган лор бўлими, 20 ўринли ихтисослашган кардиология бўлими, 10 ўринли терапия бўлими, 20 ўринли ихтисослашган неврология бўлими, 45 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 10 та хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та кишлок оилавий поликлиника ва 9 та қишлоқ врачлик пунктлари фуқароларга сифатли намунали тиббий хизмат кўрсатишда етакчилик қилмоқда.

Ишчи гуруҳ тмонидан Бухоро шаҳар ва Ромитан туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган тиббиёт муассасалари биноларининг ҳолати ҳам кўрилди ва таҳлил қилинди. Албатта, таҳлиллар натижаси баъзи бир мавжуд камчиликларни ҳам кўрсатмоқда. Қолаверса, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси ҳам кўрилди.

Бугунги кунни шубҳасиз, ахборот-технологияларисиз тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳар бир соҳада бўлаётган ривожланиш тиббиётда ҳам ўз аксини кўрсатди. Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 августдаги “Ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишга асосланган “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга тушириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган.

Мазкур буйруққа асосан 2017 йил 1 ноябрга қадар республика бўйича барча бирламчи тиббиёт муассасаларида “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш белгиланган. Бироқ бугунги кунда ушбу ахборот тизими интернет тармоғининг паст тезликда ишлаётганлиги сабабли Бухоро шаҳрида сифатли таъминланмаган ва Ромитан туманида эса ишга туширилмаган. Бу эса аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тўсиқ бўлиб келмоқда.

Мавжуд муаммолар аниқлангач, ишчи гуруҳ томонидан уларнинг амалий ечимларига ҳам аҳамият қаратилди. Хусусан, Бухоро шаҳридаги марказий шифохонанинг бўлимлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича шифохонада даволанаётган беморларга парҳез таомлар тайёрлаш учун ошхонада зарур шароитлар яратилмаганлиги сабабли ошхонани аутсорсинг асосида хусусий тадбиркорга бериш таклифи ишлаб чиқилди.

Ромитан туманида эса 2 та тиббиёт муассасасига 2,35 км узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди. Муҳим ишлардан яна бири, тиббиёт муассасалари Интернетга уланган тариф режаси 2 Мбит/сек тезликдан 8 Мбит/сек тезликдаги тарифга ўтказилиб, Интернетнинг сифати ва тезлиги 4 баробарга оширилди. Натижада “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни тезкорлик билан киритиш самарадорлиги ортди. Шу билан бирга муассасаларга 5 та махсус модем ўрнатилди. Бундан ташкари соҳа мутахассислари таклиф этилиб, барча бирламчи тиббиёт муассасаларининг корпоратив тармоқ фойдаланувчилари билан ўқув машғулотлари ўтказилди.

“Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига Ромитан тумани аҳолисини киритиш ишлари бошланди. Бу эса аҳоли ва тиббиёт ходимларига қатор қулайликларни яратиб бермоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан даволаш-профилактика ишларининг ҳолати, акушер-гинекологик, педиатрия, онкология, кардиология сингари бошқа бир қатор тиббиёт йўналишлари ўрганилиб, таҳлил қилинар экан, таҳлиллар натижаси асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида таклифлар ҳам билдириб ўтилди.

Тиббиёт тизимида мавжуд камчиликлар бартараф этилса, аҳоли фаровонлиги таъминланади, соғлом оналардан соғлом болалар туғилади. Бу эса юрт равнақини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Ҳафиза ТЎХТАЕВА,

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!