АНОНС: “Ҳар бир болага меҳр-мурувват!” ойлигида фаол иштирок этинг


Partiya yangiliklari: Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги вазифалар доирасида “Ҳар бир болага меҳр-мурувват!” ойлиги ўтказилади.

Болалар иштирокида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш орқали уларга меҳр-мурувват, бемор болаларга саховат кўрсатиш, уларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш Ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.

Ойлик доирасида партиянинг Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, ҳудудий Кенгашлари, Аёллар ва “Ёш адолатчилар” қанотлари, “Истеъдод” клуби аъзолари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Донорлик акциясини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, ойлик доирасида 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказиладиган кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, викториналар, маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, веломарафонлар, меҳнат ярмаркалари, мастер-класслар сингари туркум тадбирларга таниқли шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият ходимлари, таниқли спортчилар, олимларни кенг жалб этиш кўзда тутилган.

Барча юртдошларимизни болаларимизга бахт улашишга қаратилган мазкур ойликда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Ҳурмат билан

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!