Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас айём – муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:
 
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 5 июнь Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ 1 июнь – шанба куни 6 июнь – пайшанба кунига кўчирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
 
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ҳамда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига муносиб тарзда, юқори даражада ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
 
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
 
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                              Ш.МИРЗИЁЕВ
 
 
Тошкент шаҳри,
2019 йил 30 май

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!