Муносабат: Инсон қадри – ҳар нарсадан улуғ!


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат

Юртимизда айни кунларда муборак рамазон ойи ва ҳайит байрамининг шукуҳи кезиб юрибди. Маълумки ушбу ойда уруш ва жанжаллар тўхтатилиб, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат кўрсатилади, яхшилик улашилади. Шундай улуғ айём кунлари муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга олиб келинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши қайд этиб ўтилган. Бугун давлат айнан ўзининг мана шу конституциявий бурчини адо этди.

Бу воқеа барчамизда инсон қадри бизнинг она диёримизда нақадар баланд эканлигини яна бир бор исботлади десак, муболаға бўлмайди.

Халқимизда "Бахшининг қадрини халқ билар, Халқнинг қадрини мард билар", "Мардлик йиқитмоқ эмас, турғизмоқ" деган нақллар бор. Президентимизнинг ушбу хайрли ташаббуси айнан мардлик намунаси сифатида халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти эътирофига сазовар бўлиши табиий. Албатта ушбу операция нафақат 156 нафар фуқароларимизга балки, уларнинг яқинлари, оиласи, қариндош-уруғи, маҳалласи қалбига қувонч олиб келади. Энди улар қалбида Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотларга чин маънодаги ишонч пайдо бўлиб, Ватанимиз эртаси учун хизмат қилажаги шубҳасиз. Шунингдек, юртдошларимиз орасида ҳукуматимизга бўлган халқнинг ишончи ва меҳрининг янада ортишига, инсон шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан азиз эканлигига, уларни ҳар қандай тажовуз ҳамда тазйиқлардан ҳимоялашга қодир бўлган қудратли суянчнинг борлигига ишонч хосил қилишди.

Бизнинг шиоримиз “Адолат – ҳар бир инсон учун” ва 156 нафар юртдошларимизнинг ўз ватанига қайтиши уларнинг ҳар бирига кўрсатилган ғамхўрлик ҳамда адолат намунасидир.

Тинч, осуда, осмони мусаффо, жаннатмакон она диёримизда ҳалол меҳнат қилиб, чиройли ҳаёт кечиришлари учун уларни ҳар томонлама яъни моддий, маъанавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, жамиятга мослашишлари учун шароит яратиш бўйича Президентимиз томонидан алоҳида топшириқ берилганлиги бежиз эмас, чунки бундай ҳолатни бошдан кечирган инсонларнинг мавжуд муҳитга мослашишида бир қатор муаммолар бўлиши табиий ҳолат, шунинг учун уларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарур.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал этишда, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг давлат тузилмалари билан ҳамкорлигини изчил равишда такомиллаштириб бориш тарафдоридир. Шу боисдан олиб келинганларни жамиятимизга мослашувида партиямиз ҳам масъул идоралар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бориши лозим.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда малакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилиши шарт, айрим фуқароларимизнинг йўлдан адашишини олдини олиш учун бутун бошли тизим тўғри ишлашини таъминлашимиз лозим. Бунинг учун ҳар бир инсон ўз ишини виждонан адо этиши ҳамда унга маъсулият билан тўғри ёндашиши лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!