Депутат халқ орасида: ҳаётий муаммоларга самарали ечим


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ва партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан инсон манфаатларини таъминлаш, сайловчилар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-интилишлари, ниятлари, кундалик эҳтиёжларини ўрганиш ва мавжуд камчиликларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинаяпти. Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган тамойилга амал қилиб, барча даражадаги партия фаоллари ҳамда депутатлар халқ орасига кириб, оддий фуқароларни қийнаб келаётган жумбоқларни ўрганиш орқали уларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилишаётир.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматовнинг ўз сайлов округлари сайловчилари билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқоти ҳамда партия фаолларининг юртдошларимиз билан жонли учрашувлари ғоят самарли кечди.

Жамшид Пирматовнинг Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчаси фуқаролар билан учрашувлари ҳам жонли мулоқотларга бой бўлди. Депутат дастлаб 34-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, педагоглар билан учрашди. Мактаб 216 ўринга мўлжалланган. Бироқ, шу кеча-кундузда, муассасада 640 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактаб директори Жалол Муродовнинг айтишича, ўқувчилар янги ўқув йилини янги бинода бошлайдилар. Мактаб маъмуриятининг талабномасига асосан, бу ерда қўшимча ўқув бинолар қуриш режалаштирилган.

Талимаржон тиббиёт муассасаси 1980 йилда ишга туширилган. Бироқ, ҳанузгача таъмирланмаган. “Обод шаҳар” Давлат Дастурига асосан мазкур тиббиёт масканининг 3 та биноси мукаммал таъмирланмоқда. Депутат Жамшид Пирматов тиббиёт муассасасидаги бўлимларда бўлиб, беморлар билан мулоқот қилди.

— Мен касалхонага оғир аҳволда келган эдим,- деди юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор Мухаммади Хидиров.-Тиббиёт ходимлари ўз вақтида ташхис қўйиб керакли муолажаларни амалга оширишди. Ҳозир анча аҳволим яхши.

— Мен ҳам шу ерда даволанаяпман, - деди бошқа бемор Анвар Бўронов.- Барча дори-дармонлар етарли. Ҳолимиздан хабар олгани келган депутатларга миннатдорчилик билдираман.

Шаҳардаги 20-мактабгача таълим муассасасида бўлган Жамшид Пирматов жажжиларга тақсимланаётган овқатларнинг сифати билан танишди. Мудира Малика Махматқулованинг билдиришича, бу ерда 7 та гуруҳ мавжуд. Бир болага 63 000 сўм тўланаяпти. Фақатгина муассасада идиш-товоқ етишмаётир. Бу муаммо депутат саъи-ҳаракати туфайли ҳомийлар томонидан ўз жойида бартараф этилди.

Талимаржон саноат ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида Президентимизнинг бешта ташаббуси буйича ишсиз, ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизларни касбга йўналтириш борасида тикувчилик гуруҳи ташкил этилган. Айни пайтда мазкур курсга 100 нафар хотин-қизлар касб сирларини ўрганишаяпти. Жамшид Пирматов шу ерда муқаддам жиноят содир этиб, 12 йил жазо муддатини ўтаб қайтган Нилуфар Одинаева билан ҳам суҳбатлашди.

— Мен каби жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар учун давлатимиз томонидан яратилаётган имконият ва шарт-шароитлардан мамнунман,- деди Нилуфар Одинаева.- Ўз ихтиёрим билан ташкил этилган тикувчилик цехига келиб касб сир-асрорларини ўрганаяпман. Келгусида мен ҳам бошқа хамкасбларим қатори ўз меҳнатим билан мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Жамшид Пирматовнинг Миришкор туманидаги Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида умргузаронлик қилаётган аҳоли билан учрашуви ҳам самимий ва дўстона руҳда кечди.

Қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Бахриддин Қурбонов 2013 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг тарих факултетини тугатиб, тумандаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ишлай бошлаган. Маълум бир сабабларга кўра фуқаро айни пайтда ишсиз қолган. Депутат Жамшид Пирматов билан юзма-юз мулоқотда Бахриддин Қурбонов ишга жойлашиб олишида амалий ёрдам беришини илтимос қилди. Партиядошимиз шу ернинг ўзида унинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, ҳудудда жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабига тарих фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишида беғараз кўмак берди.

Ободон МФЙ ҳудудидаги 25-сонли оилавий поликлиника ходимлари 14812 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Депутат ушбу тиббиёт муассасасида бўлиб, лаборатория, дори-дармон, муолажа хоналари билан танишди. Бу ерда аҳолига хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд эмас. Тиббиёт ходимлари зарур тиббий асбоб ускуналар етишмаслигидан шикоят қилишди. Жамшид Пирматовнинг туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига қилган мурожаатига асосан, камчиликлар тез кунда бартараф этиладиган бўлди.

Депутат Ўзбекистон МФЙ ҳудудидаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат уюштирди. Ўқувчиларнинг сиёсий билимларини ўрганиш мақсадида Жамшид Пирматов уларга саволлар берди. 11-9-синф ўқувчилари имтихон топшираётган хонага ташриф буюриб, жараён билан танишди.

— Мактабимиз, 2014-йилда таъмирланган,-деди мактаб директори Ғолиб Ҳазратқулов.- Ҳозирги кунга келиб эса, таъмирталаб бўлиб қолган. Мактабимизга инглиз тили фани ўқитувчиси етишмайди.

Депутат Жамшид Пирматовнинг иккала туман аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувчида ҳам кўпроқ сайловчилар шу каби турли йўналишлар билан боғлиқ ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида мурожаат қилишди.

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари депутат аралашуви туфайли аниқ иш режаларини белгилаб олиб, амалий ишга киришдилар.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!