Депутат халқ орасида: боғчада овқатланиш рационига амал қилинмаяпти


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: Тошкент шаҳар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматовнинг ҳудудлардаги ўрганишининг иккинчи куни Шайхонтоҳур туманида давом этди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутатлари иштирок этди. Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Зафаробод” маҳалласига ташриф буюришиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлишди.

Бугунги кунда ушбу маҳаллада 7500 га яқин аҳоли бўлиб, унда 1370 та хонадонда 1420 та оилалар истиқомат қилишмоқда. Ҳудудда аҳоли учун 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда. Хусусан, тумандаги 456-сонли мактабгача таълим муассасаси ўрганилганда ҳозирда 362 нафар болалар қамраб олинган бўлсада, рўйхатда эса тарбияланувчилар сони 438 нафарни ташкил этаётгани аниқланди. Ошхона ҳолати санитария-гигиена талабига тўлиқ жавоб бермаслиги, кўрсатилган таомнома эса болаларнинг овқатланиш қоидаларига умуман тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида озиқ-овқат омборида 3 кунлик заҳира махсулотлари мавжуд эмаслиги, болалар таомномаси витаминга бой овқатлар билан шаклланмаганлиги кузатилди. Учрашув чоғида депутат У.Саматов ошхона ходимларини махсус кийимлар билан таъминлаш, қалпоқчалар, бир марталик қўлқоплардан фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.– Иш жиҳозларини график асосида дизенфекциядан ўтказилиши, озиқ-овқат махсулотларини ўз вақтида етказувчи корхоналар билан қайта шартнома тузиш кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, 7-, 8-гуруҳларнинг хоналаридаги мавжуд шароитлар ўрганилганда муассаса ходимлари 5-6 ёшли болалар учун ётоқ ўринлари етишмаслиги, иситиш тизимларининг носозлиги тарбияланувчилар учун ноқулай шароит эканлигини айтиб ўтишди. Шуни айтиш жоизки, шундай ҳолатда ҳам тарбиячилар томонидан болалар тарбияси учун керакли қўлланмалар асосида машғулотлар ўтилаётгани қувонарлидир.

Учрашув якунида мазкур боғчада кўтарилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳининг хулосаси асосида депутат У.Саматов томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини чиқариш режалаштирилди.

Ўрганишлар адвом этмоқда.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!