Бола ҳуқуқлари қонун билан кафолатланган


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

2008 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонун Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тарихида бола ҳуқуқларига оид биринчи ва тарихий қонун бўлсада, юртимизда бола ҳуқуқини химоя қилиш бугун ёки кеча шаклланган эмас, бу қадрият асрлар давомида бизга мерос бўлиб келган. Ўзбек халқи болани эъзозлаб, унга энг аввало, инсон сифатида муомалада бўлиб, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат ва ҳимоя қилиб келади. Шу боис ҳам миллий қадриятларимизга таяниб ёзилган Бош қомусимизда бу масалага алоҳида эътибор берилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, давлатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ратификация қилинган дастлабки халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳам Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бўлган эди. Бунда Ўзбекистон бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатларида бир қатор вазифалар белгиланган, жумладан, бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш, бола ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш ва шу кабилар.

Шунингдек, Қонунда боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи, ахборот олиш ҳуқуқи, фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, хусусий мулкка бўлган ҳуқуқи турар жойга бўлган ҳуқуқлари, меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқи, соғлиғини сақлаш ҳуқуқи ва билим олиш ҳуқуқи хам кафолатланган.

“Таълим тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, болалар ҳуқуқларининг кафолатлари акс эттирилган. Шунга қарамай, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунда ҳам айнан ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланиши халқимизнинг азалий анъаналари, саховати, давлатнинг баркамол авлод учун ғамхўрлиги, кучли ижтимоий сиёсатнинг ҳаётий ифодасидир.

Юртимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик юксак даражада, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Меҳрибонлик уйларида ҳам барча шарт-шароит яратилган. Ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, уларни жисмоний ва маънавий-руҳий вояга етишига путур етказадиган ҳар қандай зарардан муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Фахриддин ПАРМАНОВ,

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

Адлия бўлими бошлиғи,

партия фаоли

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!