Депутат халқ орасида: депутат “Мутаваккил Бурҳонов” маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: БУХОРО

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Бухоро шаҳридаги “Мутаваккил Бурҳонов” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бевосита маҳаллада бўлаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси куйини яратган таниқли бастакор, Ўзбеистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Давлат мукофоти соҳиби Мутаваккил Бурҳонов хонадонида бўлиб, у ердаги амалий ишлар билан танишар экан, албатта, қилиниши керак бўлган режалар билан ҳам ўртоқлашди.

Бастакор ҳаётига назар соладиган бўлсак, Мутаваккил Бурҳонов 1916 йилда Бухорода туғилган. Машҳур ижодкор мусиқадан илк сабоқни Самарқанд мусиқа ва хореография институтида, сўнг Москвада олган. 1941-1942 йилларда соғлиги ёмонлашгани сабабли Тошкентга қайтади. 1947 йилда ўз ишини давом эттириб, 1949 йилда Москва консерваториясини битиради.

Ижодий фаолияти ўзининг серқирралиги ҳамда ранго ранглиги билан эътиборга моликдир. Албатта, бастакор ижодини 30 йиллардан бошлаган бўлса, то умрининг охиригача юзлаб романлар, шеърий драммаларга куй басталаган.

1947 йилда Темур Фаттоҳ шеъри асосида Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқасини яратди. Шунингдек, болалар учун машҳур бўлган “Самолёт”, “Ашула байрами”, “Капалак”, “Ватан қўшиғи” сингари мусиқалар муаллифи ҳамдир.

Ноёб истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи Мутаваккил Бурҳонов 2002 йил оламдан кўз юмди. У доимо минг-минглаб санъат ихлосмандлари қалбида мангу яшайди.

Қодир Жўраев бевосита маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган мулоқотида шубҳасиз, буюк бастакоримизнинг ана шундай ибратли ҳаёт ва ижод йўлларини ёдга олиб ўтди. Қолаверса, уй-музейидаги бўлиб ўтаётган янгиланишлар ўзгача завқ бағишлади. Музейдаги бастакорнинг фаолияти ҳамда ижодига оид асарлари, мусиқий чолғу асбоблари таассуротни янада бойитди.  

Депутат суҳбат чоғида амалий ишларнинг янада самарали ташкил этилиши учун ўзининг таклифларини билдирди. Фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.  

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!