Депутат халқ орасида: сел туфайли талофат кўрган йўлларни таъмирлаш депутат назоратига олинди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқдалар. Унда депутатлар фуқароларни ўйлантираётган масалаларни аниқлаб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холиёров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги ташкилот ва муассасаларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди.

Хусусан, депутатимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган ходимлар билан учрашди. Корхона раҳбари Б.Ҳамраев билан корхона фаолиятини ўрганиб чиқди. Шундан сўнг депутат Ё.Холияров тумандаги “Хўжайпок” МФЙда бўлиб сайловчилар билан мулоқотлар олиб борди. Мазкур МФЙ тоғли ҳудуд бўлганлиги сабабли баҳор серёғин келганлиги туфайли қишлоқ аҳли сел келишидан зарар кўрган. Аҳоли ва транспорт қатнайдиган йўллар сел туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган. Депутат билан учрашувда МФЙнинг тоғли жойларида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳалла ҳудудида жойлашган Хужайпок ота зиёратгоҳига борадиган йўлни сел олиб кетиши оқибатида транспортлар ўтолмай қийинчиликлар туғилаётгани хақида мурожаат қилишди. Аҳоли ушбу муаммо билан вилоят ва республикадаги бир қатор ташкилотларга ариза билан мурожаат қилинган бўлса-да, лекин натижа ижобий хал бўлмаётганини такидлашди. Депутат сайловчилар томонидан айтаб ўтилган муаммони вазият содир бўлган жойга бориб ўрганиб чиқди. Сел туфайли йўллар бузилиб, аҳоли томорқасидан чиқаётган оқова сувлар йўлга чиқиб кетаётганлиги, шунинг учун йўлнинг бир қисмига сув қувурлари ўрнатиш лозимлиги аниқланди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Б.Ҳамраев йўллардагаги чуқурларни таъмирлашга, табиий офат туфайли йўлни сел олиб кетган бир қисмини таъмирлаб беришлигини айтиб ваъда берди. Аммо, табиий офат туфайли сел олиб кетган йўлнинг катта қисмини таъмирлаш республика даражасидаги муаммо бўлганлиги туфайли депутат сайловчиларга муаммони ҳал этишни ўз назоратига олишини билдирди.

Бундан ташқари маҳалла аҳолиси маҳаллада 3000 га яқин аҳоли истиқомат қилишига қарамий маҳалла ҳудудида аҳоли саломатлигини таъминлашда шифокор хизматлари йўқлиги ва “Хўжаипок ота” зиёратгоҳида қурилаётган санатория ҳурилиши ҳам тўхтаб қолганлигини такидлашди. Мазкур муаммони ҳам ижобий ҳал этилишини депутат ўз назоратига олди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!