Депутат халқ орасида: “Янги ҳаёт”ликларнинг сув таъминоти нега III чоракка қолдирилди?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: САМАРКАНД

Айни кунларда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов ҳам Самарқанд шаҳридаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролари йиғинидаги сайловчилари билан мулоқот ўтказди. Маҳалладиги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида Шуҳрат Полвонов кўтарилган муаммоларни мутасадди идора ходимларини жалб этган ҳолда ечимини топиш чораларини кўрди. Учрашувда вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, вилоят почтаси, вилоят минтақавий йўллар буюртмачи ДУК, вилоят газ таъминоти бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят сувоқава ДУК, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, шаҳар молия бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Хусусан, маҳалла фуқаролари томонидан маҳалла Самарқанд шаҳри марказидан четда жойлашганлиги сабабли маҳаллада почта бўлими хизматини йўлга қўйиш бўйича қилган мурожаати асосида вилоят почтаси масъул ходими Шокир Норхўжаев ушбу масала яқин кунларда ҳал этилишини, тегишли мутахассис ажратиш чоралари кўралишини маълум қилди. Шуҳрат Полвонов ушбу масала ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатди.

Маҳалладаги 240 дан ортиқ хонадон ичимлик суви тармоғига уланмаган, 1500 дан ортиқ аҳоли қудуқ ва пишма кранлар орқали ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириб келмоқда. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Депутат ушбу муаммо юзасидан мутасадди ташкилот ходимлари билан суҳбат олиб борди. Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рустам Очилов “Янги ҳаёт” маҳалласидаги ичимлик суви тармоғига уланиш ишлари жорий йилнинг 3-чорагида амалга оширилишини маълум қилди.

Маҳаллада 350 га яқин хонадон битта кичик қувватли ТП орқали электр энергияси билан таъминланади, бу эса электр токидаги узилишларга, электр жиҳозларининг ишдан чиқишига сабаб бўлаётгани юзасидан кутарилган муаммони вилоят электр тармоқлари корхонаси бош инженери Элдор Мамасодиқов ўз назоратига олди, 3 кун ичида ўрганиб чиқиб натижасини маълум қилишини айтиб ўтди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекитсон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!