Депутат халқ орасида: қарздорлик туфайли аҳоли мавжуд ичимлик сувидан фойдалана олмаяпти


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: ФАРГОНА

Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун. Депутат фаолияти ҳам айни шу нуқтаи назардан амалга оширилгандагина кўзланган марраларга, эзгу мақсадларга эришиш мумкин. Одамларнинг мушкули осон, йўллари равон бўлади шунда. Давлатимиз раҳбари томонидан депутатларга кўплаб имкониятлар берилаётганлиги ҳам бежиз эмас, албатта. Президентимизнинг 3 май куни Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди. Боиси депутат энг аввало, халқ вакили. У фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалаларга ечим топиш орқали эл-юрт ишончига сазоввор бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП партиясидан номзоди кўрсатилиб, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлиб фаолият олиб бораётган депутатлар ҳам ҳудудларга бориб ўрганишлар орқали ўз зиммаларидаги масъулятни адо этмоқдалар. Жумладан, депутат Умиджон Сулаймонов Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлди. Депутатнинг 1 ой аввалги ўрганишларида “Азимобод” МФЙдаги ҚВПда бошланган таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги аниқланган эди. Тегишли ташкилотларга мурожаатлардан сўнг ишлар жонланиб кетди. Эндиликда замон талаблари даражасидаги янги тиббиёт маскани барпо этилмоқда. Бироқ, ҳамон ишлар тўла якунига етмаган. Мазкур ҳолат юзасидан чала қолган ишларни тугатиш ва муассасани фойдаланишга топшириш маросимини тезроқ ўтказиш юзасидан мутасаддилар билан келишиб олинди.

Ўрганишлар Қўштепа туманидаги “Нурафшон” МФЙда давом этди. Гарчи, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан ичимлик суви таъминоти муммоси ҳал этилган бўлса-да, аҳоли бу сувдан ҳали-ҳонуз фойдалана олмаяпти. Сабаби эса сувдан бўлган қарздорлик.

Депутат тумандаги “Катта Болтакўл” МФЙда ҳам бўлди. Ичимлик суви ва бошқа бир қатор масалаларда фуқаролар мурожаатлари тингланди.Уларга ечим топиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!