Умидвор кўнгилларга малҳам


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти қон қуйиш станциясида “Ҳар бир болага меҳр-мурувват!” ойлиги доирасида “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик хайрия акцияси ўтказилди. Беғараз донорлик хайрия акцияси юзлаб партия фаоллари, депутатлар ва кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Мазкур анъанага айланган хайрия акцияси тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ижтимоий аҳамиятга эга жараёндир.

— Албатта, қон касалликларини ўз вақтида аниқлаш, уларга замонавий кимёвий терапияларни ўтказилиши натижасида беморларга кўплаб қон ва қон маҳсулотларига зарурият сезилади, — дейди вилоят қон қуйиш станцияси шифокори Холида Ғаниева. — Партия ташаббуси билан ўтказилаётган бундай хайрли тадбирнинг анъанавий тарзда давом этиши бизни беҳад қувонтиради. Айниқса, беморга қон қуйиш ҳаёт-мамот масаласига айланган ҳолатларда бу бебаҳо малҳам шифохонада зарур миқдорда мавжуд бўлишининг аҳамиятини биз, шифокорлар янада чуқурроқ ҳис этамиз. Чунки қон дорихоналардан сотиб олинадиган дори-дармонлар сирасига кирмайди. Бу — фақат савобталаб инсонларнинг ҳиммати, меҳр-шафқати туфайли амалга ошиши мумкин.

Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч бўлиб қолиши учун уни кенг тарғиб қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли фондлар иштирок этишлари керак. Кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаш ва унинг хайрия тадбирларида иштироки, қон донорлиги инсонлар ҳаётини сақлаб қолишига хизмат қилади. Хавфсиз қон ва унинг маҳсулотларини таъминловчи қон хизмати эса соғлиқни сақлашнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Беғараз қон топшириш, бирон бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш савоб ишларнинг олий ифодасидир, – дейди халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Умид Шоумаров. – Бугунги ҳаракатимиз оғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлишига ишонамиз.

Партиямиз ташаббуси билан мазкур хайрия тадбири амалга оширилаётгани ҳаёти қил устида турган минглаб беморларни шифо топишига хизмат қилиши билан жуда катта аҳамият касб этмоқда.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!