Сурхондарёда ўтказилган акцияда хайрихоҳлар фаол иштирок этишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СУРХОНДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қон қуйиш марказларида партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мазкур донорлик акцияси барча вилоятлар қаторида Сурхондарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда вилоят қон қуйиш марказида олиб борилди. Акцияда партия фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари шунингдек Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Вилоят Кенгашидан кўнгиллилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Донорлик қилган юртдошларимиз қон топширганлик тўғрисидаги маълумотларни кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимида даволанаётган бемор болажонларнинг ота-оналарига кўмак сифатида тақдим этишди.

Муродилло Сангинов, партиянинг Сариосиоё тумани Кенгаши раиси:

Мен партия фаоли сифатида биринчилардан қон топширдим. Мазкур акцияни эшитиб яқин дўстларим ҳам иштирок этишга қарор қилишди. Мен ва мен қатори қон топширган ҳамкасбларим ва партиямиз фаолларининг ҳиссаси ҳам бемор болалар саломатлигига йўналтирилганидан хурсандмиз. Юртдошларимизни мазкур акцияда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!